1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Зинҳор ёмонлар билан ҳамроҳ бўлма!

09:36 / 12 февраль 2906 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Китоб ўқимай, бирор кишида илм олмай фақат домлаларни зиёрат қилиб, суратга тушиб, кўнглини хушнуд қилиб юриш билан иш битмайди. Имкон даражасида илм олишга, илмда чуқурлашишга ҳаракат ҳам бўлиши керак. 


Жунайд Бағдодий ҳикоя қилади: «Сарий Сақатий ўлим билан олишиб ётган вақтда унинг ҳузурига кирдим. Бош томонида ўтириб, ёноғимни ёноғи устига қўйдим. Шу пайт беихтиёр кўзларим ёшланиб кетиб, битта ёш унинг юзига думалаб тушди. Шунда у кўзини очиб: «Кимсан?» деди.


«Мен ходимингиз Жунайд бўламан!» дедим.
«Хуш келибсан!» деди у.


Мен эса: «Сиздан кейин менга нафи тегадиган бирорта васият қилинг, ўгит беринг!», дедим.
У деди: «Зинҳор ёмонлар билан ҳамроҳ бўлма! Яхшиларга ҳамсуҳбат бўлиб ҳам Аллоҳдан узилиб қолма!».


Қалблар табиби деган ном билан машҳур бўлган Сарий Сақатий қуддиса сирруҳунинг ўлим тўшагида айтган ушбу ўгитида олам-олам маъно яширинган. Ёмонлар билан ҳамроҳ ва ҳамсуҳбат бўлиш зарарли бўлганидек, доим яхшилар билан қуруқ ҳамсуҳбат бўлавериб, Аллоҳ учун ибодатга фориғ бўлолмаслик ҳамда ўз маънавий оламини бойитиб, руҳан юксалиш учун илм олишдан, маърифатини оширишдан тўсилиб қолиш ҳам яхши эмас экан. Балки, солиҳлар билан меъёрида ҳамсуҳбат бўлиб, ибодат, зикр ва ҳоказолар ила ўз нафсини поклашга кўпроқ эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ экан. 


Албатта, солиҳлару олимларга мухлис бўлиш, улар билан бирга юриб, бирга туриш, хизматларини қилиш яхши, фазилатли амал. Аммо шунинг ўзи кишининг охиратдаги бахту саодатини таъминлашга кафил бўлолмас экан. Яхшиларга ёндош бўлиб юриш инсон учун ўзини ўнглаб олиши, ўша яхшилардан ўрнак олиб, ўз нафсини тарбиялаши йўлида васила бўлмоғи керак. Аксинча, олимлар билан бирга юраверсаю аммо ўз саводсизлигини тугатишга заррача ҳаракат қилмаса, қорилар билан улфатчилик қилиб юрсаю ўзи биргина сурани тажвид билан ўрганишга интилмаса, бу ҳам Аллоҳ берган имкониятларни ишлатмаслик, балки, суистеъмол қилишга кириб қолар экан. Инсон шу тариқа ҳам Аллоҳдан узилиб қолиши мумкин экан.


Алишер Султонходжаев

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 25 январь 03-07/400-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳикоя қилинишича, бир подшоҳ туш кўрибди. Унинг тушида барча тишлари олдида тўкилиб кетган эмиш. У томоша қилиб ўтирган эмиш. Подшоҳ таъбирчиларнинг биридан давоми...

2244 17:01 / 09.03.2022
Мўминаларга айт .Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, зоҳир бўлгани мустасно. Рўмолларини кўксларига тўсиб юрсинлар. давоми...

9962 16:27 / 01.02.2018
Болалигида кўпчилик космонавт, учувчи бўлишни орзу қилган. Космонавтлар, учувчилар дуч келадиган ҳолатлардан бири ndash меъёридан ортиқча юкдир. Буни рус тилида давоми...

1872 14:16 / 30 январь
. . Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу .Эй Аллоҳнинг Расули Айтингчи, агар у фитначи менинг тепамга, уйимга бостириб кириб, мени ўлдириш учун давоми...

554 13:57 / 22 январь