1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Менга миллиард доллар керак эмас

11:12 / 24 январь 3483 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 «Мен Худони топиш учун минглаб километр йўл босдим. Мен Уни излардим, У билан ҳаёлан сўзлашардим ва менинг ҳаётимда менга Ўзини кўрсатишини, билдиришини ёлбориб сўрардим. Бир куни ижтимоий тармоқларнинг бирида Қуръони Каримда келган ёмғир ҳақидаги оят ўқиларди. Мен оятни ўқий бошларканман, қандайдир 10 секунд мобайнида уйим деразаси олдида ёмғир ёғиб ўтди... Бу ёмғир бошқа ерда эмас, фақат менинг деразам олдида ёққанди... Тушундимки, мен истаётган саволга Аллоҳ жавоб берган эди.... Мен йиғлай бошладим...

Калимаи шаҳодатни айтар эканман, мендаги ҳис-туйғулар худди миллиард доллар ютиб олган кишидек (ўта хурсанд ва кўтаринки) эди. Агар менга кимдир келиб: «Сенинг банкдаги ҳисоб рақамингга бир миллиард доллар қўяман. Бунинг эвазига сен одамлар олдида мусулмон эмаслигингни эълон қиласан» деса, мен унга: «Менга миллиард доллар керакмас. Мен ҳозир бундан-да бадавлатроқ, бойроқман», дея жавоб берган бўлардим».

Продюсер, режиссёр Жулиан Дрюлон

Бу шахс Жулиан Дрюлон, ёши 41 да. Продюсер, режиссёр-документалист ва репортёр. Дунёнинг 50 дан ортиқ давлатида бўлган.

Муаллиф
Продюсер, режиссёр Жулиан Дрюлон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Қуръонга ошно бўлган ҳар бир инсон ушбу илоҳий китобнинг бетакрорлигини эътироф этмасдан иложи йўқ. Унинг услубидаги ўзига хослик шунчалар мукаммалки, бирор бир давоми...

1847 20:02 / 06.09.2019
Сингапур президенти Ҳалима Яъқуб хонимдир. Бугунги кунда ушбу мамлакатда ялпи ишлаб чиқариш бўйича 300 миллиард долларни ташкил этмоқда. Аҳоли сони 6000000 киши. давоми...

6256 15:55 / 03.01.2020
Муваффақиятли никоҳ кўп миқдордаги маҳрларга, кенг уйларга ва қимматбаҳо уй жиҳозларга муҳтож бўлмайди. Балки пок нафсларга, гўзал муомалага ва Аллоҳдан қўрқишга давоми...

2051 12:39 / 19.05.2023
1. Беш вақт намозни масжидда биринчи сафда адо этишга2. Рўзадорларни ифтор қилдиришга3. Таровиҳ ва таҳажжуд намозларини адо этишга ҳамда бомдоддан олдин дуолар давоми...

1235 18:37 / 01 апрель