1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Аллоҳдан қўрқаман

15:55 / 03.01.2020 6256 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сингапур президенти Ҳалима Яъқуб хонимдир. Бугунги кунда ушбу мамлакатда ялпи ишлаб чиқариш бўйича 300 миллиард долларни ташкил этмоқда. Аҳоли сони 6000000 киши. Паспорт жаҳондаги энг кучли паспортлардан ҳисобланади. Йиллик даромад аҳоли жон бошига 85000 долларни ташкил этади.

Ҳалима хоним Яманлик кишига турмушга чиққан. Университетни битиргандан сўнг оддий бир хонада истиқомат қилди. У юқори лавозимни эгаллагач ҳукумат аъзоларини жамлаб шундай деди:

«Менинг исмим Ҳалима Яқуб. Аллоҳнинг бандаларидан бириман. Аллоҳдан қўрқаман. Ким мен билан Сингапур халқининг манфаати учун шерик бўлиб ишламоқчи бўлса, мен унинг Аллоҳ йўлидаги синглисиман. Ташвишим Сингапур халқининг турмуш даражасини кўтариш. Мени бошқа нарса қизиқтирмайди».

У амалга оширган ишлар:

1. Сингапурнинг кирими 2 тириллион доллардан ошди.

2. Сингапур фуқаросининг йиллик даромади 85000 доллардан ошди.

3. Сингапур паспорти дунёдаги энг қиммат паспорт ҳисобланади.

4. Ишсизлик 1%.

5. Ўн мингга яқин катта корхоналар очди.

6. Сингапурда бузғунчилик йўқолди.

7. Сингапурдаги ишлаб чиқариш корхоналарига солинган барча солиқлар бекор қилинди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, Ҳалима хоним ҳар куни ўзининг аёл ёрдамчилари билан пойтахтдаги масжидлардан бирида аёллар учун ажратилган бўлимда бомдод намозини ўқийди. Намоздан сўнг фуқароларнинг мушкулотини тинглайди.

Ҳижоб ҳеч қачон орқага қайтиш ва қолоқлик бўлмаган. Ҳалима хоним бу ютуқларга қарамасдан оддий фуқаролигича қолмоқда. Уни илоҳ қилиб олишгани йўқ. Пайғамбарга ҳам тенглаштиришгани йўқ. Барча ҳурмат ва эҳтиром шу каби аёлларга бўлсин!

Суратдаги эркак унинг турмуш ўртоғи Абдуллоҳ Ҳабаший.

Islom.uz портали таҳририяти

 

Муаллиф
Ҳалима Яъқуб
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугунги кунимизда бутун олам Муҳаммад алайҳиссаломнинг зотларига, сифатларига ва таълимотларига қанчалик муҳтож эканини ўтган асрнинг буюк ақл эгаларидан бири, давоми...

3074 19:05 / 10.01.2020
.Қайнаш нуқтаси, номли китобда ушбу жумлалар келтирилади.Беш минг йилдан бери аҳвол шу. Раққоса ёзувчидан кўп пул топади. Барабанчи эса новвой, дурадгор ва давоми...

2486 16:00 / 20.11.2021
Нима учун Рамазон ойи руҳиятни поклаш ойига эмас, дабдабалар ойига айланиб кетмоқда Мен катта олим ёки даъватчи эмасман. Лекин нима учун онам бутун Рамазон ойида давоми...

2004 18:00 / 29.03.2023
Масиҳий тарихчиси Эдвин Жонс ўзининг .Масиҳий динининг пайдо бўлиши, китобида .Параклетос, Муҳаммаддир. Лекин бу жумлаларни Ислом зоҳир бўлгандан кейин, уни давоми...

2436 14:30 / 01.11.2019