1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Салиб юришларининг салбий натижалари

09:45 / 30.11.2023 1069 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шарқ халқларининг Ғарб халқларига нисбатан чуқур ва ҳақли нафрати салиб юришларининг ягона салбий натижаси эмас. Салиб юришлари туфайли салиб юришларининг асосий йўлбошчилари бўлмиш Рим папалари ҳамда черков диний ҳокимиятининг ҳаддан ошиб кетди. Черков ўз сюзеренларининг сафарлар туфайли олинган қарзларни тўлаш учун сотишга мажбур бўлган ерлари ҳисобига бойиб борарди. Рим папаларининг қудрати, черковнинг эса бойлиги кескин ортиб кетиши натижасида Рим папаси халқлар ва қиролларни бошқаришни истаб қолди, черков ходимларининг порахўрлиги эса оддий ҳолатга айланди. Мана шу оқибатлар ўз навбатида кейинчалик Реформацияга ва ундан кейин юз берган қонли курашларга сабаб бўлди. Салиб юришларининг энг оғир оқибатларидан бири дунёда кўп асрлик муросасизлик ва адоват ҳиссининг бардавом бўлиши эди. Бу адоват бундан аввал иудаизмдан бошқа ҳеч бир динда кўрилмаган ваҳшийларча шафқатсизлик тусини олди.


Тўғри, салиб юришларига қадар ҳам адоват анча кучли бўлган, бироқ у бу қадар шафқатсизлик шаклини олмас эди. Салиб юришлари даврида бу адоват ёвуз нафратга айланиб, бугунги кунимизгача сақланиб қолди. Қон тўкишга ўрганиб қолган руҳонийлар диний эътиқодни тарғиб қилиш ва бидъат-хурофотларни йўқотиш учун илгари фақат ғайридин ва муртадларгагина қўлланган беаёв қирғин усулларини қўллай бошладилар. Салгина қаршилик ҳам уларнинг кўзига энг даҳшатли қатлга лойиқ ишдек кўрина бошлади.


Яҳудийлар, альбигойлар (XII-XIII асрларда Жанубий Франциядаги еретиклар ҳаракати) ва турли тоифадаги еретикларни қирғин қилиш, инквицизия, диний урушлар ва Европани узоқ вақт давомида қора қонга белаган шафқатсиз тўқнашувлар – буларнинг барчаси салб юришлари туфайли пайдо бўлган муросасизлик ва адоват ҳиссининг оқибатлари эди.


Салиб юришларига салибчилар кўзлаган мақсад, яъни Фаластинни забт этиш нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, очиқ-ойдин кўриниб турибдики, бу юришлар мутлақо самара бермади, чунки Европа икки асрлик узлуксиз ҳарбий сафарлар давомида берган сон-саноқсиз инсоний ва моддий қурбонларга қарамай, насронийлар нима қилиб бўлса ҳам эгаллашга уринган мамлакатларда барибир мусулмонлар ҳукмрон бўлиб қолавердилар.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди


Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўрта аср Оврупосида полизлар мавжуд эди, аммо айнан мусулмонлар боғларни хордиқ чиқариш ва осойишталик маскани сифатида қабул қилганлар. Ва бундай турдаги илк давоми...

1591 11:37 / 13.07.2020
Биз мусулмонлар Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломга Инжил нозил қилганига иймон келтирамиз. Бусиз иймонимиз бутун бўлмайди. Лекин ўша илоҳий китобнинг ўзи ҳозир йўқ. давоми...

5144 13:50 / 11.12.2018
Доктор Саъид анНаҳид АлАховайн университети.Фас шаҳри чинакам исломий шаҳарнинг тимсолидир. Шаҳар энди қурила бошлаган пайтда муайян тартибга кўра ташкил давоми...

2126 13:05 / 26.11.2019
Мусулмон уламолар тарихда биринчи бўлиб, набототларга таъсир ўтказиб, ўзларига керак бўлган ранг ва моддаларни уларга киритиш йўлларини ишлаб давоми...

908 14:44 / 22.12.2022
Аудиолар

121542 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43025 14:35 / 11.08.2021