1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Сенга нима бўлди, Умму Соиб?

17:34 / 21.11.2023 1872 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Соиб розияллоҳу анҳо бемор бўлганида кўргани кириб дедилар:
Сенга нима бўлди, ҳаракатланишинг қийин бўлиб қолди?
- Безгак. Аллоҳ унга барака бермасин!
Безгакни қарғама! Безгак темирчининг босқони темирнинг зангларини кетказгани каби одам боласининг хатоларини кетказади.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир катта ёшли аъробийни кўргани кирдилар. Унга: 
- Зарари йўқ. Тозаловчидир, иншааллоҳ! - дедилар.
У:
Тозаловчи?! Йўқ, у қари чолни қабрга олиб кетувчи қаттиқ иситмадир! – деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Унда, шундай бўла қолсин! – дедилар.


Аллоҳ таоло мўмин бандасини учта сабаб учун беморлик билан имтиҳон қилади:
1. Аллоҳ банданинг қилган хатоларини беморлик билан кетказиб, унинг покиза ҳолда жаннатга киришини хоҳлайди.


2. Аллоҳ бандасини Ўзидан узоқлашиб кетганини кўради. Уни Ўзига қайтариш учун касалликка мубтало қилади. Инсон бемор бўлса, синиқади ва Аллоҳга қайтади. Аллоҳ мисол билан таққослашдан олийдир. Аммо тушунишимиз учун айтамизки, қўйлар чеккага чиқиб кетса, чўпон уни дарҳол асоси билан қайтаради. Қайтиб келса, бошқа тегмайди.


3. Аллоҳ таоло бандасига жаннатда олий мақом ҳозирлаб қўйган бўлади. Банда амали билан у жойга ета олмайди. Аллоҳ унга беморлик каби нарсаларни бериб, даражасини кўтаради. Ўзига тайёрлаб қўйилган мақомга муносиб бўлади.


Аллоҳга яхши гумонда бўлайлик. Унга бўлган иймонимизга шак ораламасин. Аллоҳ таоло бизга азоб беришга муҳтож эмас. У бизга онамиздан ҳам меҳрибон. Балойимизда одобли бўлайлик. Беморлигимизни ҳамд билан, оҳ-воҳларимизни истиғфор билан зийнатлайлик. Ўзимиздан юқоридаги учта сабабни қидириб кўрайлик.


Агар гуноҳимиз бўлса (ҳаммамизда гуноҳ бор) : «Эй Аллоҳим! Сенга ҳамд бўлсин! Мени гуноҳларимдан покладинг», дейлик. Албатта, кўп дорилар аччиқ бўлади.


Агар бизда биринчиси ҳам, иккинчиси ҳам бўлмаса ва беморлик хатоларимиздан катталашиб кетса, бундай дейлик:
«Аллоҳим, ўйлайманки, Сен мен учун жаннатда олий мақом ҳозирлаб қўйибсан. Менинг амалларим унга етишим учун кифоя қилмайди. Сен менинг ана шу нуқсонимни тўлдириш учун бу беморликни бердинг. Ўзингга ҳамд бўлсин!»


«Набавий тарбия» китоби асосида тайёрланди


Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 мартдаги 03-07/1506-рақамли ва 2023 йил 24 мартдаги 01-07/1959-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиз розияллоҳу анҳога ўша пайтда ўзларига хос шароит яратиб беришга ҳаракат қилар эдилар. Кўпинча у зот Оиша онамиз давоми...

3242 12:07 / 11.11.2018
София бинти Ҳуяй розияллоҳу анҳо иддалари чиққунча Умму Сулайм розияллоҳу анҳонинг қарамоғида турдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам у кишининг давоми...

2670 20:05 / 13.11.2019
Бугун баъзи аёллар уйларидаги оила сирларини кўчага олиб чиқяптилар. Номаҳрам эркаклар билан ижтимоий тармоқларда ёзишиб, эри, оиласи ҳақида шикоят давоми...

2838 14:00 / 24.05.2022
Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.У киши Убайдуллоҳ ибн Жаҳшнинг хотини эдилар. Бас, у Ҳабашистон ерида ўлди. Шунда Нажоший уни Умму Ҳабибани давоми...

2078 15:06 / 24.06.2020