1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан София розияллоҳу анҳонинг никоҳлари (бешинчи мақола)

20:05 / 13.11.2019 2669 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

София бинти Ҳуяй розияллоҳу анҳо иддалари чиққунча Умму Сулайм розияллоҳу анҳонинг қарамоғида турдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам у кишининг иддалари чиққунча Хайбардан қайтмадилар. Бу иш ҳам ҳикматдан холи бўлмаган эди.

Кейин нима бўлганини Ибн Саъд раҳматуллоҳи алайҳи «Тобақот»да қуйидагича келтирадилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у ҳайздан пок бўлмагунча Хайбардан чиқмадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбардан чиққанларида унинг олдига кирмаган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга чиқишлари учун туя яқинлаштирилганда у зот оёқларини Софияга тўғрилаб турдилар. У у зотнинг сонларига оёғини қўйиб, туяга миниши керак эди. София у зотни улуғлаб, бундан бош тортди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сонларига тиззасини қўйиб туриб, чиқди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни тўсиб турдилар ва орқаларига миндирдилар. У зот ўз ридоларини унинг елкасидан юзини тўсадиган қилиб ёпиб қўйдилар. Сўнгра оёғининг остидан ўтказиб, тортиб боғлаб қўйдилар. У зот Софияни ўз аёлларининг манзиласига қўйдилар.

Хайбардан олти мил узоқликдаги Тубор номли жойга етганларида у билан бирга бўлиш учун бурилиб, тўхтадилар. У бош тортди. У зот бу ишдан ранжидилар.

Хайбардан бир барид узоқликдаги Саҳбо номли жойга етганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Сулаймга:

«Соҳибангизга қаранглар, сочини таранглар», дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шу ерда у билан ёлғиз қолмоқчи бўлдилар.

Умму Сулайм:

«Бизнинг чодиримиз ҳам, суродиқимиз (бостирмамиз) ҳам йўқ», деди ва иккита кўйлак ва иккита абаяни (аёллар кийими) олиб, дарахтга боғлаб, тўсди-да, унинг сочини тараб, атир сепди».

Умму Синан Асламия айтади:

«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Софиянинг тўйларида бўлганлардан бири эдим. Бас, биз уни ювиб-тарадик ва атирладик. У зийнатланса, ёришиб кетадиган аёллардан эди. Мен ўша кунгидек хушбўй атирни топмадим. Биз «Расул ўз аҳлига кирмоқда», дейилгунча ҳеч нарсани сезмабмиз.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у томон юриб келган эдилар, у ўрнидан туриб, кутиб олди. Биз унга шундай қилишни амр қилган эдик. Биз икковларининг олдиларидан чиқиб кетдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша ерда ётиб қолдилар...»

Ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам София бинти Ҳуяй онамиз розияллоҳу анҳодан нима учун биринчи марта бош тортганликлари ҳақида сўраганларида, «Яҳудийлар яқин жойда бўлганлари учун сизга бирор нарса қилишмасин, деб қўрқдим», дедилар. Бу гап ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг у кишига бўлган ихлосларини орттирган.

Ибн Саъд раҳматуллоҳи алайҳи «Тобақот»ларида ёзишларича:

«Ўша куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кимнинг ортиқча зоди бўлса, бизга олиб келсин», дедилар. Биров ортган толқон, биров хурмо, биров сариёғ олиб кела бошлади. Анчагина нарса жамланди. Булардан ҳийс пиширдилар ва у зот билан ўтириб, еб-ичдилар. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг унга берган тўйлари эди».

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сулаймон алайҳиссалом Билқисга мактуб ёздилар.Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Сулаймон ибн Довуддан Билқис Сабаъ маликасига .Сизлар менга кибрҳаво қилмай, ҳузуримга давоми...

2259 15:00 / 11.05.2021
VТўйдан кейин саодат тўла оилавий турмуш бошланди. Ҳамма нарса бирбирига муносиб эди. Яшаш жойида эру хотиндан бошқа кишилар ҳам бор эди.Хадийжа бинти давоми...

3113 16:02 / 15.10.2018
Қалбига муҳаббат шамоли кирмаган аёл омоч билан ҳайдалмаган, дарахтлару, фойдали ўсимликлар ўсмайдиган, бунинг ўрнига ҳашарот ва қуртқумурсқалар ўрмалаб юрган давоми...

8046 17:30 / 30.09.2020
Қуръони Каримда .Нисо, Аёллар деган сура бор.Аёл кишининг илтимоси туфайли бир сура нозил бўлди. Бу Мужодала сурасидир.Оиша онамизнинг покликларини таъкидлаб давоми...

3534 11:00 / 11.07.2021