1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Улуғ мактуб

15:00 / 11.05.2021 2275 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сулаймон алайҳиссалом Билқисга мактуб ёздилар:

«Бисмиллаҳир роҳманир роҳим! Сулаймон ибн Довуддан Билқис - Сабаъ маликасига! «Сизлар менга кибр-ҳаво қилмай, ҳузуримга бўйинсунган ҳолингизда келингиз!» (Намл сураси, 31-оят).

Мактубни ёзиб бўлиб ҳудҳудга дедилар: «Мана бу мактубимни олиб бориб уларга ташлагин, сўнгра улардан четланиб кузатгин-чи, нима (жавоб) қайтарар эканлар» (Намл сураси, 28-оят).

Тумшуғида мактубни тишлаб ҳудҳуд узоқ йўлга тушди. Шомдан Яманга - маликанинг қасрига етди.

Билқис ўз хонасида ухлаётган эди. Уни қўриқчилар хушёрлик билан қўриқлар экан. Хонаси қулф! Эшиклар, деразалар қулф! Лекин кичкина дарча очиқ экан! Ҳудҳуд маликанинг ҳужрасига дарчадан кирди. Малика ширин уйқуда эди. Унинг кўрпаси устига хатни ташлади. Малика чўчиб уйғонди. «Ким бу хатни олиб кирди, нега ҳеч ким сезмади?» дея фикр қилди. Сўнг дарчага қаради, ҳудҳудни кўрди. Мактубни очиб ўқиди. Билдики, Шом подшоҳи Сулаймон экан, у Исломга киришни таклиф қилибди. У ягона Аллоҳга имон келтиришга чақирибди! Ўйлаб қолди. Давлатининг баобрў эркаклари ва вазирлари билан бир қарорга келишни, улар билан маслаҳатлашишни режалаштирди.

Малика қавми билан кенгашди 

Билқис шоҳона кийимини кийди. Вазирлар олдига чиқиб, тезда тўпланишликни амр қилди. Малика тахтга чиқди, атрофига вазирлар, давлат аъёнлари, ҳукамолар йиғилишди. Маликанинг қўлида Сулаймон алайҳиссаломнинг хатлари бор эди. Хатни очиб деди: - «(Қачонки ҳудҳуд Сулаймоннинг мактубини олиб келиб малика Билқиснинг олдига ташлагач), у деди: «Эй одамлар, ҳақиқатан менга улуғ бир мактуб ташланди. Албатта у Сулаймондандир ва у (мактубда шундай битилгандир): «Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман. Сизлар менга кибр-ҳаво қилмай, ҳузуримга бўйинсунган ҳолингизда келингиз!» (Намл сураси, 29-31-оятлар).

Қавм хатни эшитиб жим бўлиб қолишди. Маликанинг ўзи бу жимликни бузди. «(Малика) айтди: «Эй одамлар, менга бу ишимда фатво-маслаҳат беринглар. Мен то сизлар гувоҳ бўлмагунингизча бирон иш ҳақида ҳукм қилгувчи эмасман» (Намл сураси, 32-оят).

Қавм ўзининг қувватини ҳисоблади, 12 минг саркардаси ва 100 минг жангчиси бор эди. «Улар дедилар: «Бизлар куч-қувват ва журъат-матонат эгаларидирмиз. (Қандай ишга) буюриш сенинг ўзингга ҳавола. Бас, нимага буюришни ўйлаб кўравер, (бизлар эса сенга итоат этурмиз)» (Намл сураси, 33-оят).

Малика: «Сизлар биз жангга тайёрмиз, деб ўйлаяпсизларми?» деди. Қавм: «Албатта, уни ўлдирамиз, чунки бизнинг катта кучимиз бор, албатта унинг устидан ғалаба қиламиз!» дедилар. Малика сўради: «Сизларда бошқа фикр йўқми?». «Йўқ, бу бизнинг охирги фикримиз!» дейишди улар.

Малика: «Сизнинг бу маслаҳатингиз маъқул бўлмади, чунки уруш ҳамма нарсани фасод қилади, унинг оқибатини ҳаммамиз биламиз. Подшоҳ агар бир давлатга қарши урушса, у давлатни фасод қилади, аҳлига азият етказади. Агар Сулаймон келиб урушадиган бўлса, уйларимизни вайрон қилади, эркакларимизни ўлдиради, аёлларимизни жория, болаларни қул қилади. Тезда биз заифлашиб қоламиз», деди. Қавм маликанинг ҳикмат ва ақл соҳибаси эканлигини, оқилона тадбирини кўриб, унга ҳурматлари ошди, ундан ҳозир нимани ўйлаётганини сўрадилар: «Энди қандай чора кўрамиз?»

Малика деди: «Унга бир киши орқали катта ҳадялар юборамиз, агар қабул қилса, биз билан урушмайди. Агар у дунё подшоҳи бўлса, бизнинг ҳадямизни олади, унда у пайғамбар эмас. Юборган одамимиз уларнинг қувватини, аскарларини билиб келади, бизга кучи етадими-йўқми, билиб оламиз».

Қавм бу таклифни маъқуллади. Ҳаммалари унинг бу фикрида иттифоқ бўлишди.

(Давоми бор)

«Мўминалар силсиласи» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ўта сахий зот эдилар. У кишининг сахийликлари Аллоҳ таолонинг розилиги учун ўзларида бор молу дунёни чин дилдан, савоб умидида давоми...

2838 18:33 / 02.01.2019
Умму Ҳабиба онамиз розияллоҳу анҳо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан 65та ҳадис ривоят қилганлар. Баъзи уламоларнинг таъкидлашларича, у киши бу борада Оиша давоми...

2675 16:12 / 22.01.2020
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асирлар учун тўланган товонларни кўздан кечирар эканлар, бир таниш қутичага кўзлари тушди. .Бу кимга тегишли, дедилар. .Абу давоми...

1894 11:57 / 23.01.2022
Муслима аёлларга тавсияларmdash Доим таҳоратли ҳолда таом пиширинг.mdash Тарбия борасида энг биринчи нарса шуки, қачонки таом пиширсангиз, таҳоратли ҳолда пиширишга давоми...

5324 16:30 / 23.09.2019