1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Аллоҳнинг зиммасини бузманг | Сийрат дарслари (256-дарс)

19:00 / 18.11.2023 722 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

312. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беш вақт намоз, жумадан жумагача ва Рамазондан Рамазонгача (бўлган ушбу ибодатлар) ўз ораларидаги (гуноҳ)ларга каффоротдир, модомики кабира гуноҳлардан тийилинган бўлса», дедилар.

Муслим ривоят қилган.

313. Жундаб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким бомдод намозини ўқиса, у Аллоҳнинг зиммасидадир. Демак, Аллоҳ сиздан зинҳор ўз зиммасидаги нарсадан бирор нарсани талаб қилиб қолмасин, яна уни идрок қилиб, жаҳаннам оловига юзтубан отмасин».

Муслим ривоят қилган.

Бошқа ривоятда:

«Бас, Аллоҳнинг зиммасини бузманг», дейилган.

Термизий ривоят қилган.

314. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ичингизда кечаси бир хил фаришталар, кундузи бир хил фаришталар алмашиб туришади. Улар бомдод намозида ва аср намозида жамланиб турадилар. Сўнгра ичингизда тунаганлар кўтарилишади. Шунда Роббилари Ўзи билиб турса ҳам улардан: «Бандаларимни қай ҳолда тарк қилдингиз?» деб сўрайди. Улар: «Уларни намоз ўқиётган ҳолларида тарк қилдик. Улар ҳузурига борганимизда ҳам намоз ўқиётган эканлар», дейишади».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

315. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким икки салқин(даги намозни – бомдод ва хуфтон)ни ўқиса, жаннатга киради», деганлар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларнинг энг гўзали, одамларнинг энг сахийи, одамларнинг энг шижоатлиси давоми...

3406 19:04 / 28.04.2017
582. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Пойча ёки туёққа таклиф қилинсам ҳам, бораман. Менга пойча ёки туёқ ҳадя давоми...

3213 19:30 / 05.11.2021
. .Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Менинг бавосилим бор эди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан намоз ҳақида сўрадим.У давоми...

2195 13:00 / 06.12.2020
Абдуллоҳ ибн Саржис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ердаги тешикка бавл қилишдан қайтардилар. Одамлар Қатодага.Нима учун давоми...

3974 13:55 / 01.09.2019