1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Назиҳа опоқининг дуоси

11:18 / 11.08.2023 923 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(Абдуллоҳ аканинг айтганлари)

Аллоҳ раҳмат қилсин, онам жуда тақводор аёл эдилар. Даврадошлари билан суҳбатлари ҳам илм, ибодат, одамийлик, яхшилик ва хайр-садақа хусусида бўлар эди. Назиҳа исмли хола онамнинг жуда яқин дугонаси эди. Уйга тез-тез келарди. Бир куни кўчага чиқаётиб беихтиёр холага рўбарў келиб қолдим. «Абдуллажон ука, – деди Назиҳа хола шунда, – шу бизнинг ўғилларга ҳам бир насиҳат қилинг. Улар ҳам Худони таниб, намоз ўқисин, пешонаси сажда кўрсин».


Мен тўсатдан айтилган бу таклиф хусусида аввалига нима дейишимни билмай қолдим. Ўйландим. Зотан, шундай тақводор холанинг фарзандлари ибодат ҳаловатидан бенасиб юрганини билардим. Бандамиз –таажжубланардим. Ушбу таклиф кўнгилдаги чигилни ёзиш учун бир фурсатдек туюлди менга. Шу боис тажрибадан ўтган бир тадбирни сўзладим. «Бунинг учун сиздан ҳаракат лозим. Менинг сўзларимдан кўра сизнинг дуоингиз таъсирли бўлади. Тунлари ухламасдан ойлаб Аллоҳдан сўраб дуо қиласиз. Ичишини ташлашини сўрайсиз. Инсоф, топганига барака тилайсиз. Давоси шу. Аллоҳдан бошқа ҳодий йўқ. Сиз билан биз сабабчи, холос». Шу зайлда бир оз гапирдим. Онамнинг айтишича, Назиҳа хола олти-етти ой тунлари ухламай, йиғлаб дуо қилган эканлар. Аллоҳдан ўғилларига ҳидоят тилабдилар.


Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг аввал Худо, қолаверса, она дуоси сабаб тўртала ўғил ҳам тўғри йўлни топишди. Ўғрилик билан тўғриликни, яхши билан ёмонни, ҳалол билан ҳаромни фарқлайдиган бўлди. Шариат аҳкомларини ўрганишди. Битта ўғли илм ўрганиб, илм ўргатадиган бўлди. Ҳар бири ўтиб кетган ўша хола – оналари руҳи покларига Қуръон ўқиб бахшида қиладилар. Муҳими ҳам шу. Чунки савоб шундан боради.


Назаримда, бизлар учун бугун ҳаммасидан аввал тақводор, солиҳа оналаримизнинг дуоси муҳим.


Тақвода гап кўп, дуода ҳам.

Баҳодир Нурмуҳаммад
«Ҳилол» журналиниг 4(49) сонидан

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 июндаги 03-07/4775-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони Каримни ўқиганимизда у хоҳ бир оят, хоҳ бир бет, хоҳ бир пора, хоҳ бутун Қуръонни ўқиб хатм қилиш бўлсин, фаришталар бизни бешта ютуққа эришишимизни давоми...

3140 09:00 / 16.06.2022
Today газетаси тарихда энг узоқ вақт давом этган тадқиқот ҳақида хабар тарқатди. Бу тадқиқот 85 йил давом этган. Тадқиқотни Гарвард университети олиб борган. У давоми...

1609 16:00 / 11.02.2023
1. Масжиднинг умумий майдони 1 миллион кв.метрни ташкил этади.2. Масжид ҳудуди 2 миллион кишини сиғдиради 3. Йилига 20 миллион зиёратчини қабул қилади.4. Туну кун 24 соат давоми...

3043 14:00 / 15.11.2021
Лондон қироллик шифохонасининг юрак касалликлари бўйича маслаҳатчиси Ироқлик доктор Зиё Камолиддин 15 йиллик сафаридан сўнг Ироққа келди. Унинг ташрифи давоми...

2249 14:32 / 19.02.2022