1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Мнемоника ва исломий билимлар

16:00 / 08.12.2023 2899 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугунги кунда мнемоника атамаси билан юритиладиган эсда сақлаб қолиш маҳоратлари ўйлаб кўрсак қадимдан исломий билимларда жуда кенг кўламда қўллаб келинган экан. Оддий мисол жуда кўп исломий билимлар, жумладан, тажвид қоидалари, наҳв қоидалари, ҳадис илмларига оид асарлар, ақида матнлари ва бошқа кўплаб фанлар аксар ҳолларда ражаз баҳрида қофиядош мисралар билан ёзилган. 


Мазкур матнлар оддий насрий услубда ёзилган асарлардан фарқли ўлароқ эсда олиб қолишни осонлаштирган. Ёшлигимизда илк тажвид фанидан дарс берган устозимиз изҳор ҳарфларини ёдлаб олишимиз учун Аллоҳ таолонинг қуйидаги исмларининг бош ҳарфи, уларни ёдлаб олинг дея ўргатган эди: 


ألله
حي
خالق
عدل
غني
هاد


Мана шу олтита исмни ёдлаб оласиз. Уларни жамлаб турадиган нарса барчасининг Аллоҳнинг исми эканлиги. Бу ҳам ёдлашни осонлаштиради. Чунки, пойинтар-сойинтар, бир-бирига алоқаси йўқ сўзлар эмас балки, асмои ҳуснодан бўлган олти исм. Демак, мантиқий боғланиш юзага келади. Бош ҳарфлари бўлган ҳамза (ء), ҳо (ح), ъайн (ع), хо (خ), ғайн (غ), ҳо (ه) ҳарфлари эса яна бир номи ҳалқум ҳарфлари бўлган изҳор ҳарфларидир. 
Яъни, бу ерда маълумотни эсдан чиқмаслиги учун бошқа маълумотга боғлаб, ассосиациялаш ва эслаб қолишни қулайлаштириш мақсад қилинади. Мнемониканинг моҳияти ҳам шу. Маълумотларни қулай шаклда эслаб қолиш учун бир маълумотни эсдан чиқариш қийин бўлган бошқа маълумотга боғлаб қўйиш ва уни қисқартириб, осонлаштириш. Токи, хотирада камроқ жойни эгалласин. 


Бошқа қоидаларнинг ҳам шундай осон услублари бор. Мисрлик машҳур қироат ва тажвид олими Сулаймон Жамзурий "туҳфатул атфол" китобида ихфо ҳарфларини ёдлаб олиш учун қуйидаги байтни келтиради. Ихфо ҳарфлари ўн бешта бўлиб мазкур байтда ишлатилган ҳар бир сўзнинг бош ҳарфидир: 


‎“صِفْ ذَا ثَنَا كَمْ جَادَ شَخْصٌ قَدْ سَمَا *** دُمْ طَيِّبًا زِدْ فِي تُقًى ضَـعْ ظَالِمَـا“


Сарф фанида феъллар турли ҳосила бобларга кираётганда уларга орттириладиган ҳарфларни (حروف الزيادة) олимлар ўнта ҳарфдан ошмаслигини аниқлаб, уларни "سألتمونيها" (мендан уларни сўраган эдингиз) ёхуд "اليوم تنساه" (бугун уларни унутасан) иборасида жамлаганлар. Чунки, бу ибораларни эсда сақлаб қолиш жуда осон. Негаки, бунда онгимиз алоҳида ҳарфларни эслаб қолиш учун меҳнат сарфламайди. Балки, шунчаки, "سألتمونيها"ни ёдлаб олади. Керак вақтда уни эсга келтириб, унинг ичидан керакли ҳарфларни чиқариб олаверамиз. Бу гўёки, керакли файлларни алоҳида папкаларга жойлаб қўйишга ўхшайди. Энди маълумотни сиз эмас папка сақлайди. Фақат, керак вақтда мазкур папкани очсангиз кифоя.


Бунга ўхшаш мисоллар жуда кўп. Айтмоқчи бўлган нарсам, мнемоника бу эслаб қолиш санъатидир. Бу амалиёт ва тажриба ислом олимлари томонидан қадимдан қўллаб келинаётган нарса бўлиб, унинг номи фанну-л-истизкордир. Мазкур амалиёт илмларни сақлашни осонлаштиради. Айнан шунинг учун ҳам матнлар аксар ҳолатда назмий услубда, қисқа иборалар билан ёзилган. Шарҳлар эса алоҳида китоб шаклида ёзилиб, мазкур матнларни очиб берган ва ҳоказо.


Бу зикр қилинганлар исломий билимларни эсда сақлаш ва кейинги авлодга етказишда олимларимиз мурожаат қилган мнемоник техникаларга оид тажрибанинг мингдан бири ҳам эмас. Дарёдан томчи деса ҳам бўлади.


Алишер Султонходжаев

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Австралияда қадоқланадиган ушбу маҳсулот этикеткасига Оқиб турган дарё бўйида бўлсанг ҳам, сувни исроф қилмаrdquo деб ёзилиб, остига Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи давоми...

2225 11:00 / 01 февраль
Ниҳоят ўзингизни танлашга қарор қилдингиз...Энди бировларга осилмайсиз....Чунки чўкаётган кишини сомон қутқармаслигини англаб етдингиз...Тешик кемани ижарага давоми...

1652 14:41 / 21.01.2023
Фан тилида мимикрия ёки камуфляж деб аталадиган ҳолат расмда акс этган.Бунда жонзот ўзи турган жойга, ўзини ўраб турган муҳитга мослашади.Бундай мослашиш давоми...

1983 09:00 / 13.01.2022
Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир одамнинг .Аллоҳим Албатта, мен сендан батамом неъматни сўрайман,, деб дуо давоми...

1515 14:00 / 17.02.2023