1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Набий алайҳиссаломнинг дуо ҳақида тавсиялари

14:00 / 17.02.2023 1511 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир одамнинг «Аллоҳим! Албатта, мен сендан батамом неъматни сўрайман», деб дуо қилаётганини эшитиб қолиб:
«Батамом неъмат нима?» дедилар.
«Яхшилик орзусида қилинган дуоим», деди.
«Албатта, жаннатга кирмоқ ва дўзахдан қутулмоқ неъматнинг батамомлигидандир», дедилар.
У зот бошқа бир кишининг «Яаа залжалоли вал икром» деганини эшитиб қолиб:
«Сенга ижобат қилинди. Сўрайвер!» дедилар.
У зот яна бир кишининг «Аллоҳим! Сендан сабрни сўрайман», деганини эшитиб:
«Сен Аллоҳдан балони сўрадинг. Сен Ундан офиятни сўра», дедилар».
Демак, сўрашнинг ҳам нозик томонларига эътибор бериб, оғиздан чиқаётган ҳар бир сўзга эҳтимомли бўлмоқ лозим экан.
Биринчи дуо қилувчи ўзи сўраётган нарсани аниқ билмас экан. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ўша нарсани аниқлаб олишга ёрдам бердилар.
Иккинчи дуо қилувчи сўраганини берадиган даражада яхши сўзларни зикр қилиб турган экан, уни хоҳлаган нарсасини сўрашга чорладилар.
Учинчи дуо қилувчи сўровни нотўғри қилаётган экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга тўғри сўрашни ўргатдилар.
Бундан илмли кишилар одамларга дуони ҳам ўргатиб туришлари кераклиги келиб чиқади.


«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф тайёрлади

Муаллиф
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зулм сўзи араб тилида феълидан олинган бўлиб, луғатда ҳаддан ошишrdquo , адолатсизликка йўл қўйишrdquo деган маъноларни англатади. Истилоҳда эса бирор бир масалада давоми...

2112 15:00 / 18.07.2021
Америкадаги бир дўконда ўғирлик содир этган ўн беш ёшли бола қўлга олинди. Бола ўғирлик қилиб, қочаётганда пештахталардан бирини синдириб қўйган эди. Судя воқеа давоми...

5680 09:00 / 25.05.2022
Бу никоҳ тўйи эмас, балки 14 ёшдан ошмаган бола Қуръони Каримни тўлиқ ёд олгани муносабати билан ўтказилаётган .Юриш маросими,. Марокашда Қуръони Каримни тўлиқ давоми...

2302 10:06 / 19.10.2021
295 Абу Туфайлдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Жиъронада гўшт тақсимлаётганларини кўрдим. Ўша кунларда мен ёш бола эдим. Туя гўштининг давоми...

6078 18:00 / 07.07.2017