1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Бир ҳадис учун бир йил

14:00 / 27.04.2023 1948 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллома Ибн Абдулбарр ўз санади билан Ғолиби Қаттон роҳматуллоҳи алайҳнинг бир воқеасини ҳикоя қилиб беради. Бундан уларнинг қанчалик илмга муҳаббатли ва илм талабида кўплаб машаққат чеккани, сабр қилганини, қолаверса, ҳар бир ҳадис ва масала нақадар қийинчилик билан бизгача етиб келганини билсак бўлади.


Ғолиби Қаттон роҳматуллоҳи алайҳ пахта савдоси билан шуғулланар эди. Бир бор тижорат юзасидан Кўфага сафар қилди. Бу сафардан мақсад фақатгина тижорат эди. Лекин Кўфага етиб келганида у ердаги ҳадис уламоларини кўриб, хазина топгандек ҳурсанд бўлиб кетди ва дарҳол улардан ҳадис эшитиб, илм олишга киришди. Ўша пайтларда машҳур муҳаддис Сулаймон Аъмаш роҳматуллоҳи алайҳ ҳадисдан дарс айтар эди. Ғолиби Қаттон унинг дарсларига қатнай бошлади ва тез орада кўплаб ҳадисларни ёдлаб олди.


Тижорат ишлари ниҳоясига етгач, ўз юрти Басрага қайтиш олдидан устози Аъмаш роҳматуллоҳи алайҳ ҳузурига келди ва шу кеча устозникида қолиб, унинг тунги ибодатларини гувоҳи бўлмоқчи бўлди. Тун охирлаб қолганида Аъмаш роҳматуллоҳи алайҳ таҳажжудга турди. Намозида


شَهِدَ اللَّهُ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ وَالْمَلَائِكَةُ وَأُولُو الْعِلْمِ قَائِمًا بِالْقِسْطِ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ


«Аллоҳ, фаришталар ва илм аҳллари — адолат билан ҳукм қилгувчи ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай тангри йўқ, фақат Унинг ўзи борлигига гувоҳлик бердилар. Ҳеч қандай тангри йўқ, фақат Унинг ўзи бор. У қудратли, ҳикмат эгасидир» оятини тиловат қилди.


Ғолиби Қаттон раҳматуллоҳи алайҳ устози бу оятни тиловат қилишидан, бу оят борасида бирор ҳадисни ҳам билса керак, деб ўйлаб қолди. Хайрлашиш чоғида: «Кечаси сиз мана бу оятни такрор-такрор тиловат қилдингиз, бу оят ҳақида бирор бир ҳадисни биласизми? Мен бир йил шу ерда турган бўлсам ҳам, сиздан бу ҳақида ҳадис эшитмадим», деди. Унга жавобан Аъмаш роҳматуллоҳи алайҳ «Аллоҳга қасамки, бир йилгача бу ҳадисни сенга айтмайман», деди.


Ғолиби Қаттон савдогар одам бўлиб, савдо ишлари билан Кўфага келган эди. Бир йил мобайнида тижоратини битириш асносида кўплаб ҳадисларни ёд олиб, илм ҳосил қилганди. Энди бир ҳадис, у ҳам бўлса оятнинг фазилати ҳақидагисини, ҳукмлар, яъни ҳалол ва ҳаромга тааллуқли бўлмаганини деб бир йил кутадими?... Лекин Ғолиби Қаттоннинг илмга бўлган иштиёқини қарангки, устозидан бу гапни эшитган заҳоти сафарини бекор қилди. Яна бир йил Аъмаш роҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурида истиқомат қиладиган бўлди.


Ғолиби Қаттон бу ҳақда: «Мен у ерда қолдим ва имом Аъмаш роҳматуллоҳи алайҳ дарвозасига ўша кун санасини белгилаб қўйдим. Бир йил тўлгач, «Устоз, Абу Муҳаммад бир йил тўлди, энди ўша ҳадисни менга айтиб беринг», дедим. 


Имом Аъмаш роҳматуллоҳи алайҳ:


حَدَّثَنِي أَبُو وَائِلٍ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:يُجَاءُ بِصَاحِبِهَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ، فَيَقُولُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ: عَبْدِي عَهِدَ إِلَيَّ، وَأَنَا أَحَقُّ مَنْ وَفَّى بِالْعَهْدِ، أَدْخِلُوا عَبْدِي الْجَنَّةَ


«Абу Воил менга Абдуллоҳдан ҳадис сўзлади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни бўлганда


 شَهِدَ اللَّهُ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ وَالْمَلَائِكَةُ وَأُولُو الْعِلْمِ قَائِمًا بِالْقِسْطِ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ


оятини ўқиб юрувчи кишини келтирилади. Шунда Аллоҳ таоло: «Бандам Мен билан аҳдлашди ва Мен аҳдга вафо қилишга энг ҳақли Зотман. Бандамни жаннатга киргизинглар», дейди» дедилар».


(Ибн Абдулбарр «Жамиъу баянил-илми ва фазлиҳи» китобидан)


Аллоҳ таолодан барчамизга ўз ҳузуридан комил илм ва ўрганганимизга амал қилишни, илм ва илм аҳлига муҳаббатли бўлишни сўраймиз.
 

Жалолиддин домла Ҳамроқулов

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Йўлларнинг энг тўғриси Аллоҳнинг зиммасидадир. Улардан эгриси ҳам бордир. Агар хоҳласа, албатта, ҳаммангизни ҳидоят қиларди.Бу дунёда худди ҳиссий йўллар каби, давоми...

4006 16:31 / 17.01.2018
Мусулмон уммати барча илмларни мударрис ва устозлардан ўрганишга одатланишган ва бу ишга алоҳида, катта аҳамият бериб, илмни китоблардан ва қоғозлардан ўзича давоми...

4898 05:58 / 29.09.2018
Аллоҳга даъват қилган, солиҳ амалларни қилган ва .Албатта, мен мусулмонларданман, деган кишидан кўра гўзал сўзли ким борДунёдаги энг гўзал сўз Аллоҳ таолонинг давоми...

5344 21:32 / 20.02.2018
Улар севишиб турмуш қуришди. Кейинчалик эрнинг рашкчи ва қаттиққўл эканлиги аниқ бўлди. Хотинини уйдан чиққани қўймас эди. Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш асло давоми...

3686 13:00 / 15.12.2021