1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Бунинг жавоби сизда ҳам бор деб ўйлайман! (Абу Ҳассон, умму Ҳассон ва умму Изом ҳикояси)

13:00 / 15.12.2021 3687 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Улар севишиб турмуш қуришди. Кейинчалик эрнинг рашкчи ва қаттиққўл эканлиги аниқ бўлди. Хотинини уйдан чиққани қўймас эди. Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш асло мумкин эмас. У хотинини урар, ҳамма нарсада қатъий қонунлар жорий қилар, хотинининг ишларига ҳам, уй ишларига ҳам аралашаверар эди. Хотинининг заифлигини суистеъмол қилди. Хотин унга таслим бўлди. Эрининг кучли эканлигидан  аёлнинг хавфи кучая борди. Ноилож эрига бўйсуниб, унга хизмат қилиб, унинг розилигини олишга ҳаракат қилиб яшай бошлади. Эрнинг эса зулми ва жабри зиёдалашиб борди. Ўзини ва эҳтиёжларини унутган аёл тузалмас дардга йўлиқди. Умрининг энг гуллаган пайтида вафот этди.

Эр кейинроқ қирқ ёшлардаги умму Изом куняли онги очиқ бир аёлга уйланди. Эр бунга ҳам босим қила бошлади. Креслога ўтириб олиб ўзидан 50 см узоқликда турган китобни ёки қаламни олиб беришини сўрар, ёки яқингинасида турган пульт ёки телефонни қувватлагичини олиб беришини сўрар эди. Тоқати тоқ бўлган аёл бир куни деди:

- Мен сизга хизматкор эмасман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳатто хизматкорларига ҳам «буни қил» ёки «буни қилма» демаганлар. Нега энди ўзингизнинг ҳожатингизни ўзингиз бажармайсиз?!

Эр аёлнинг гапини ақлига сиғдира олмади. Худди олдинги хотинига қилгани каби унинг юзига ҳам шапалоқ тортиб юборди. Аёл индамади. Эр кўчага чиқиб кетганида нарсаларини жамлаб жомадонга жойлади ва уларни отасининг уйига юборди. Эрининг қайтиб келишини кутиб турди. Эр кўчадан келиб креслога хотиржам жойлашиб олганидан сўнг тўсатдан келиб унинг юзига қаттиқ шапалоқ уриб тезлик билан чиқиб кетди. Қайтиб келмади.

Унинг бармоқлари эрининг юзида ўз изини қолдирди. Воқеани қўшнилар эшитди. Эр улардан хижолат бўлди. Сўнгра бу кўчадан бошқа жойга кўчиб ўтди. Аммо хотинини қайтариш учун ўртага одам қўйди, узрлар сўради.

Хотин бир йилдан кейин қайтиб келди. Энди эр хотинига юмшоқ, итоаткор, барча истакларини бажарадиган бўлиб қолган эди.

Нега бундай бўлди? Аҳвол қандай ўзгарди? Ўзимча бунинг жавоби ҳақида тааммул қиламан. Бунинг жавоби сизда ҳам бор деб ўйлайман. Аввалги хотини билан қўпол муомалада бўлган, уларга бахиллик қилган кўпчилик эркаклар иккинчи маротаба уйланса тамоман ўзгариб қолишади. Иккинчи хотинларига борларини сочишади!

Айман Ёғий саҳифасидан.

Обида Муайяд таржимаcи.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Йўлларнинг энг тўғриси Аллоҳнинг зиммасидадир. Улардан эгриси ҳам бордир. Агар хоҳласа, албатта, ҳаммангизни ҳидоят қиларди.Бу дунёда худди ҳиссий йўллар каби, давоми...

4007 16:31 / 17.01.2018
Қурбонлик луғатда .яқинлашмоқ,, .яқин бўлмоқ, маъноларини билдириб, истилоҳда бу сўз Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мақсадида жонлиқ сўйишни англатади. Қурбонлик давоми...

2394 14:00 / 08.07.2022
Муҳаммад Ғазолий раҳимаҳуллоҳ, Муҳаммад Ротиб Ноблусий ҳафизаҳуллоҳ, Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ, Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ ва Абул Ҳасан Надвий раҳимаҳуллоҳ давоми...

1212 13:04 / 07.12.2023
Инсоният тарихига назар солган киши башариятнинг илоҳий ақидага нисбатан муаммоси ушбу коинотни тадбир қилиб турган Зотни инкор қилишда эмаслигини кўради. давоми...

1062 09:00 / 14.12.2022