1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Закот

2023 йилги закот, фитр садақаси ва фидя миқдори белгиланди

17:26 / 24.03.2023 4675 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Закотнинг тиллодан нисоби 85 грамм бўлиб, бугунги кунда 585 пробали 1 грамм тиллонинг ўртача нархи 420 000 (тўрт юз йигирма минг) сўм экани эътиборидан, бу йилги закот нисоби 35 700 000 (ўттиз беш миллион етти юз минг) сўм деб белгиланди.


Шунга кўра, зарурий эҳтиёжидан ташқари бир йил давомида 35 700 000 (ўттиз беш миллион етти юз минг) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат молига эга бўлган мусулмон киши, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни ажратиб, уни закот ниятида камбағал ва фақирларга беради.


Фитр садақаси ва фидя миқдори 
Фитр садақасининг миқдори буғдойдан ярим соъ (≈ 2 кг.), арпадан бир соъ (≈ 4 кг.), майиздан ярим соъ (≈ 2 кг.) ва хурмодан бир соъ (≈ 4 кг.)дир.
Бугунги кунда мазкур маҳсулотларнинг бозордаги ўртача нархлари 1 кг. буғдой – 6 минг, 1 кг. арпа – 5 минг, 1 кг. майиз – 50 минг ва 1 кг. хурмо – 45 минг сўм эканлигини инобатга олиб, бу йилги ФИТР садақаси қуйидагича этиб белгиланди:
буғдойдан ≈ 2 кг. 12 000 (ўн икки минг) сўм;
арпадан ≈ 4 кг. 20 000 (йигирма минг) сўм;
майиздан ≈ 2 кг. 100 000 (юз минг) сўм;
хурмодан ≈ 4 кг. 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.
Фидя миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.


Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини ва фидя миқдорини берса кифоя қилади.


Эслатма: Мазкур қийматлар Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланди. Ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.


Милодий 2023 йил, 23 Март, Ҳижрий 1444 йил, 1 Рамазон.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Закотни адо қилувчи банданинг зиммасида бажариши лозим бўлган қуйидаги вазифалар бор1. Закотдан мурод нималигини фаҳмлаши керак. У уч нарсадан иборат Аллоҳ давоми...

3787 12:50 / 12.06.2018
Савол Бир кишининг ўзи яшаб турган уйидан бошқа уйи бўлса, унинг қийматидан закот чиқариладимиЖавоб Яшаб турган ҳовлиси, устидаги кийими, уй жиҳозлари, уловлар, давоми...

6690 13:54 / 13.06.2018
Сотиб олинган ҳар бир нарса ҳам тижорат моли бўлавермайди, чунки уларнинг орасида шахсий ва оилавий фойдаланиш учун ҳам бўлади. Фақатгина сотиш, фойда олиш давоми...

3667 16:22 / 06.06.2018
Закотrdquo сўзи луғатда .орттириш, поклаш, баракот, маъноларини англатади. Дарҳақиқат, закот берганнинг моли покланиб, барака киради. Шаръий истилоҳда моли нисобга давоми...

4649 05:00 / 16.01.2017