1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Намознинг шаъни нақадар улуғ!

11:52 / 06.03.2023 1785 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таоло билан илк гаплашганларида Аллоҳ таолонинг у кишига қилган ваҳийси:

 

ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ

 

 

«Албатта, Мен, Ўзим, Аллоҳдирман. Мендан ўзга илоҳ йўқ. Бас, Менга ибодат қил ва мени зикр этиш учун намозни тўкис адо эт» (Тоҳа сураси, 14-оят).

Намознинг шаъни нақадар улуғ! Ушбу оятдаги намозга бўлган амр нақадар муҳим!

Агар сиз азон овозини эшитсангиз, ишингизни тўхтатиб, Моликул мулкнинг ризосига эришишга шошилинг, Уни энг улуғ ибодат, энг улуғ тоатда зикр қилиш, пок деб ёд этиш учун намозга киришинг!

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

 

ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ

 

«Аллоҳдан ўзга ҳеч бир илоҳга илтижо қилма. Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. Ундан ўзга ҳар бир нарса ҳалок бўлгувчидир. Ҳукм Унинг Ўзигагинадир ва фақат Унгагина қайтарилурсиз». (Сен уларнинг гап-сўзларига, хоҳиш-истакларига қараб ўтирма. Аллоҳнинг оятларига амал қилишда давом этавер.) (Қосос сураси, 88-оят)

Агар ота-онанг ҳаёт бўлсалар, ҳар куни уларни зиёрат қилиш, қўнғироқ қилиш, уларга ҳадя улашиш ёки уларнинг номларидан садақа бериш, ҳақларига дуо қилиш ва уларнинг яқинларига силаи раҳм қилиш билан уларнинг қалбларига шодлик киритинг. Ана шунда зиммангиздаги уларнинг ҳақларини, яъни уларга нисбатан қилишингиз керак бўлган ишни қилаётган бўласиз.

Аллоҳ таоло уларнинг ҳақларига дуо қилишни биз бандаларига таълим бериб шундай марҳамат қилган:

 

ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ

 

«Ва «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айт» (Исро сураси, 24-оят).

 

Нозимжон Ҳошимжоннинг

«Меърожда фарз бўлган ибодат» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 17 июндаги 03-07/4942-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Мавзуга оид мақолалар
Бу ерда намозда ният қилиб, қулоқ қоққандан кейин .Аъу`зу биллаҳи минаш шайтонир рожийм,ни ўқиш ҳақида сўз боради. Намозхон ўзидан шайтон васвасасини нари қилиш давоми...

14538 05:00 / 04.01.2017
Икки азондан мурод азон ва иқомадир.Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Азон ва иқома орасидаги дуо рад қилинмас,, дедилар,. давоми...

4564 05:00 / 09.01.2017
Намоз ўқиш олдидан кийимларни, намоз ўқиш жойларини нажосатифлосликлардан тозалаш, баданни ғусл, таҳорат ёки таяммум кабилар билан поклаш намознинг асосий давоми...

17226 05:00 / 09.01.2017
Оталардан бири айтади .Намоз ўқимайдиган фарзандимга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида даво топдимИмом Муслим Абдуллоҳ ибн Умар давоми...

3858 15:00 / 27.11.2021