1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев турк қардошларимизга яна бир бор ҳамдардлик билдирди

13:55 / 09.02.2023 1030 pdf Ўқиш режими + -

Президент Шавкат Мирзиёев 9 февраль куни Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасига борди.
Маълумки, 6 феврал куни Туркиянинг жануби-шарқий элларида юз берган кучли зилзилалар вайронкорлиги билан бутун дунёни ларзага солди. Ўзбек халқи ҳам офат оқибатларини қалбига яқин олиб, чуқур қайғу ва ҳамдардлик ҳиссини туйди.
Давлатимиз раҳбари ўша куниёқ қардош Туркия халқига ва Президент Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик билдирган эди. Зилзила оқибатларини бартараф этишда кўмаклашиш учун мамлакатимиздан бир неча гуруҳ қутқарувчилар Туркияга юборилди. Шунингдек, гуманитар ёрдам юклари мунтазам жўнатиб турилибди.
Президентимиз бугун Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасига бориб, қардошларимизга яна бир бор ҳамдардлик билдирди. Парвардигордан марҳумларни ўз раҳматига олишини, уларнинг оиласи ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик беришини сўради. Жароҳат олган инсонлар тез фурсатларда соғайиб кетишини тилади.
Ўзбек ва турк халқлари яхшию ёмон кунларда ҳамиша бирга бўлган, бир-бирини қўллаб-қувватлаган. Бу дўстлик, қардошлик ва ўзаро елкадошлик ҳозиргидай оғир кунларда янада билинади.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон барча зарур ёрдамга тайёрлигини билдирди. Элчихонада очилган ҳамдардлик китобига тасалли сўзларни ёзиб қолдирди.


Манба: president.uz

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Торонтодаги икки кунлик ҳалол озиқовқат фестивалига шимолий Америкадан 35000 киши ташриф буюрган. Бу ҳақда alukahga таяниб iqna хабар беради.Ҳалол озиқовқат фестивали давоми...

1236 10:00 / 30.07.2019
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси давоми...

1703 10:33 / 20.04.2023
Бутун мусулмон олами муборак Рамазон ойини муносиб қарши олиш ҳаракатида. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳам бу борада бир қатор хайрли ишларни амалга давоми...

3899 23:12 / 30.03.2022
Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳаж ва умра вазирлиги .Ҳаж2022, мавсумида, пандемия ҳамон давом этаётганини ҳисобга олиб, чет эллик ва маҳаллий ҳожиларга жами 1 миллион давоми...

2453 18:45 / 12.04.2022
Аудиолар

121492 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42985 14:35 / 11.08.2021