1445 йил 8 зулқаъда | 2024 йил 16 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудия Арабистони «Ҳаж-2022» мавсуми учун ёш чегарасини белгилади

18:45 / 12.04.2022 2451 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳаж ва умра вазирлиги «Ҳаж-2022» мавсумида, пандемия ҳамон давом этаётганини ҳисобга олиб, чет эллик ва маҳаллий ҳожиларга жами 1 миллион киши учун ҳаж ибодатини амалга оширишга рухсат берган.

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг маълум қилишича, «Ҳаж-2022» мавсумида иштирок этиши мумкин бўлган ёш чегараси 65 ёшгача этиб белгиланди.

«Шунингдек, барча зиёратчилар подшоҳлик Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтган ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида тасдиқланган Pfizer/BioNTech (АҚШ-Хитой), Oxford-AstraZeneca (Буюк Британия-Швеция), Moderna (АҚШ) ва Johnson & Johnson (АҚШ) вакциналарининг 2 дозасини қабул қилган бўлиши зарур.

Хорижлик ҳожилар Саудия Арабистонига киришдан 72 соат олдин коронавирус ташхиси ҳақида манфий натижали ПЦР маълумотномасини тақдим этиши лозим.

Подшоҳлик Ҳаж ва умра вазирлиги ҳожиларнинг ибодат амалларини бажариш давомида ўз соғлиқларини сақлаш учун эҳтиёткорлик шартлари ва қоидаларига тўлиқ амал қилишлари заруратини қатъий талаб қилмоқда», дейилади идора баёнотида.

Маълум қилинишича, мазкур масала «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик Кенгаши ҳамда Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консуллиги «Ҳаж» ва «Умра» масалалари бўйича атташеси билан ҳамкорликда мувофиқлаштирилмоқда.

Идора хабарида Ҳаж мавсуми учун тўловлар бўйича маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилдан Ўзбекистон фуқаролари учун ҳаж квотаси 5200 дан 7200 нафаргача оширилган эди.

Ҳаж мавсуми жорий йил тахминан июль ойининг бошларига тўғри келиши кутилмоқда. Мусулмонлар идораси аввалроқ, Рамазон ойида умра зиёрати учун тўловлар оширилиши ҳамда Умра сафарини сайёҳлик фирмалари орқали ҳам қисман ташкил этиш масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилганди.

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари номидаги жомеъ масжид жамоаси барча мўминмусулмонларни кириб келган Рамазони шариф билан муборакбод этади.Азизлар, давоми...

2055 22:33 / 23.04.2020
Азиз юртдошлар, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши номидан Сиз азизларни меҳроқибат, эзгулик ва саховат айёми бўлган Қурбон ҳайити билан самимий давоми...

1603 14:35 / 25.07.2020
.Ҳилолнашр, матбаанашриёти ҳамда Ислом.уз портали жамоаси пойтахтимиздаги Кўкча филиалимизнинг ходими Абдуссатор Абдухалил ҳожи ўғлининг вафот этганини чуқур давоми...

1218 19:56 / 26.07.2020
Президентнинг кўрсатмасига мувофиқ Имом Бухорий мажмуасини реконструкция қилиш ва кенгайтириш кўзда тутилган. Симметрик тарзда иккита масжид ва тўртта минора давоми...

1396 18:20 / 26.08.2019
Аудиолар

121457 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42953 14:35 / 11.08.2021