1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Бироз эътиборли бўлсангиз кифоя

11:00 / 19.01.2023 1299 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Генри Форд ширкатидаги катта бир лавозимга номзод бўлган икки киши билан бирга овқатланди. Номзодларнинг иккаласи ҳам битта унивеситетни битирган эди. Икковининг ҳам иш тажрибаси деярли бир хил эди. 
   Улар овқатланиб бўлгач, бирга ошхонадан чиқишди. Генри Форд улардан бирига эртадан келиб ишни бошлаши мумкинлигини, бошқасига эса узр айтиб, уни ўз командасига ололмаслигини айтди. Шунда ишга олинмаган йигит журъатини тўплаб сўради:
- Узр сўрайман, битта савол сўрасам бўладими?
- Марҳамат!
- Биз овқатланиш пайтида муҳандислик ҳақида, автомобил ҳақида ёки университет ҳақида гаплашмадик. Умумий гапларни гаплашдик холос. Дўстимни ишга олиб мени ишга олмаганингизга сабаб нима?
Генри Форд деди:
- Бунинг иккита сабаби бор: 
Биринчиси, дўстинг гўшт бўлагини тотиб кўриб сўнгра туз сепди. Сен эса олдин туз сепиб сўнгра еб кўрдинг. Мен нарсаларни ўзгартиришдан олдин синаб кўрадиганларни яхши кўраман. Иккинчиси, дўстинг официантга одоб билан муомала қилди. "Раҳмат", "узр" каби сўзларни ишлатди. Сенинг наздингда эса официант гўё йўқдай эди. Сен фақат менга нисбатан одобни намоён қилдинг. Яхши бошлиқ мансабида турганида яхши таассурот қолдириши лозим. У ҳамма билан гўзал муомалада бўлиши керак!
Кичик ҳатти-ҳаракатлар кўп нарсадан хабар беради. Ўзгаларни таниш учун уларнинг ичига чуқур кириш шарт эмас.
   Бир машинада ўтирсангиз қисқа муддатда ҳайдовчи ҳақида, унинг шахсияти, одоби, қарор чиқариш услуби, натижаларга баҳо бериши ҳақида хулоса қила оласиз. Бироз эътиборли бўлсангиз етади!
Фақирга садақа қилаётган бойнинг ҳаракати унинг шахсияти ҳақида сизга хабар беради. Кибр билан садақа қилишдан кўра одоб билан узр айтиш яхшироқдир. Нима тақдим қилиш эмас, қандай тақдим қилиш аҳамиятлироқдир. Кишилар гоҳида риё қилиши мумкин. Аммо узр сўраш одоби инсонни фош қилади!
Эр-хотиннинг бирга юриб кетаётганини кўриб уларнинг ўзаро алоқаси ҳақида хулоса қилиш мумкин.
Отанинг ўз фарзандларига гапираётган оҳангидан унинг тарбия бериш услубини аниқлаб олиш мумкин.
Киши суҳбат қилаётганида эҳтимол унинг қанақа дипломи борлигини билмассиз, аммо фаҳм ва фаросати ҳақида маълумотга эга бўлишингиз тайин!
Келин қилмоқчи бўлган қизингизни ота-онасига қиладиган муомаласидан, кичик болачаларга қилаётган муомаласидан кимлигини, ахлоқини ва қадриятларини аниқлаб олсангиз бўлади!
Бироз эътиборли бўлсангиз кифоя!


Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Албатта, Аллоҳ азза ва жалла ўзининг расули Муҳаммад алайҳиссаломни барча халойиқларга раҳмат қилиб юборган.Бу ҳақида айтилган Аллоҳ таолонинг сўзини сизлар давоми...

3931 21:42 / 05.12.2017
Ҳикоя қилинишича, араб чавандози саҳрода от устида борар эди. Йўлда ташналикдан қийналаётган бир кишини кўриб қолди. Бояги одам чавандоздан сув сўради. Чавандоз давоми...

3466 14:00 / 19.08.2022
Ижтимоий тармоқларда бирорта ўзбек сериали ёки киносидаги беҳаё саҳнадан кесиб олинган лавҳа .Ўзбек сериалининг аҳволи,, .Маънавиятчилар қаёққа қараяпти, каби давоми...

2097 16:53 / 28.01.2022
Молик ибн Назла розияллоху анху Набий соллаллоху алайҳи васалламнинг ҳузурларига эски кийимда келди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан сўрадиларndash Молинг давоми...

487 09:20 / 07.12.2023