1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Талабаларга нега ноль баҳо қўйилмайди

16:26 / 01.12.2022 1216 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Университетлардан бирида ўқиётган талаба шундай ҳикоя қилади: « Университетлардаги кўплаб имтиҳонларда қўйиладиган энг юқори баҳо беш бўлади. Агар талаба бирор бир саволга жавоб бера олмай имтиҳон варақасини оппоқ ҳолда топширса ҳам у икки баҳо олади. Университетда ўқишни бошлаган илк кунларимнинг бирида бундай баҳолаш тизимини билмасдим. Устозимдан сўрадим: «Ҳеч бир саволга жавоб бера олмаган талабанинг икки баҳо олиши ақлга тўғри келадими? Нега у ноль баҳо олмайди. Шундай қилинса мантиқан тўғри бўлмайдими?»

Устоз шундай жавоб берди:

«Қандай қилиб, унга ноль баҳо қўямиз. Ахир у инсониятнинг бир вакилику.

Қандай қилиб, унга ноль баҳо қўямиз. Ваҳоланки, у барча маърузаларда қатнашиш учун эрталаб соат 7.00да уйғонадику.

Қандай қилиб, унга ноль баҳо қўямиз. Ваҳоланки, у қаҳратон совуқда кўчага чиқиб, жамоат транспортига миниб, имтиҳонга ўз вақтида етиб келиб, саволларга жавоб топишга ҳаракат қиладику.

Қандай қилиб, унга ноль баҳо қўямиз. Ваҳоланки, у ўқиш учун тунларни бедор ўтказди, ручкалар, дафтарлар учун пул сарф қилди, дарсда фойдаланиш учун компьютер сотиб олди. 

Қандай қилиб, унга ноль баҳо қўямиз. Ваҳоланки, у илм ўрганиш учун барча қийинчиликларга бардош бердику.
Биз бу ерда талабага имтиҳон саволининг жавобини билмагани учунгина ноль баҳо қўя олмаймиз. Биз у талабани камида инсон бўлгани, ақлли бўлгани, илм учун моддий ва жисмоний имкониятларини сафарбар этгани учун қадрлаймиз. Биз қўядиган икки баҳо фақатгина имтиҳоннинг баҳоси эмас, балки бу баҳо ўша талабанинг одам наслидан эканлигини тақдирлаш учун ҳам қўйилади»

Устозлардан бири талабаларга савол берди. Талабалардан бири бу саволга жавоб берди. Афсуски, унинг жавоби хато эди. Устоз «жавобинг хато» деган жумлани ишлатишдан ўзини тийди-да, ўқувчининг илмга бўлган рағбати ўсишига сабабчи бўлиш мақсадида «тўғри жавобга яқинлашдинг, яна ким уриниб кўради» деган жумлани ишлатди.

Бошқа бир устоз эса талаба хато жавоб берганда «бу жавобинг мен берган саволга эмас, балки бошқа саволга тўғри жавоб ҳисобланади», деди.

Устозларнинг бу услуби талабани курсдошлари олдида изза қилмаслик, унинг қалбини парчаламаслик, шахсиятини ерга урмаслик, аксинча талабанинг илмга бўлган интилиши яна ҳам кучайишига сабабчи бўлиш учун қўлланган эди. 


Таржимон Нозимжон Ҳошимжон
Муҳаррир Хуршид Маъруф

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусулмон киши, эркак бўлсин, аёл бўлсин, кийим Аллоҳ таолонинг неъматларидан бири эканини доимо эсга олиб, бу неъматга шукр қилиб туриши лозим.Кийим кийишда давоми...

4862 12:28 / 12.04.2017
Молик ибн Назла розияллоху анху Набий соллаллоху алайҳи васалламнинг ҳузурларига эски кийимда келди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан сўрадиларndash Молинг давоми...

484 09:20 / 07.12.2023
Юртимиз мўминмусулмонларига диний соҳада хизмат қилиб келаётган уламо, Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Али жомеъ масжиди имомхатиби, устоз Салоҳиддин домла давоми...

1863 16:31 / 14.01.2023
Бир подшоҳнинг қўшини орасида қўй боқар оддий чўпон бор эди. Сарой қозиси уни ёқтирмас эди. У чўпонга нисбатан шундай ҳийла ишлатдики, оқибатда подшоҳ чўпонни қатл давоми...

1293 11:00 / 03.09.2022