1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Кўзини юмиб олса, кўринмай қоладиган мавжудот

20:01 / 17.11.2022 1772 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фан тилида мимикрия ёки камуфляж деб аталадиган ҳолат расмда акс этган. 
Бунда жонзот ўзи турган жойга, ўзини ўраб турган муҳитга мослашади. 
Бундай мослашиш душманнинг ҳужумидан сақланишга, ов пайтида ўлжани қочириб, чўчитиб юбормасликка сабаб бўлади. 
Мимикрия ҳолатида жонзотни дарахтлар, шохлар орасидан таниб олиш қийин бўлади. 
Шимолий қутбда яшайдиган айиқ, қуён, укки каби жонзотлар нега оппоқ бўлишини тушунгандирсиз. 
Юқоридаги расмларда бойўғли ва калтакесакнинг муҳитга мослашишини кўриб турибсиз. Ажойиб-а, тўғрими? Агар калтакесак кўзларини юмса, умуман кўринмай қолиши мумкин.
Қани айтингчи, бойўғли дарахтларга шу қадар ўхшаш илмини, илҳомини ўзи ўйлаб топганми? Калтакесакчи? У ҳам дарахт рангидек тусга кириш қобилиятини ўзи пайдо қилиб олганми? Йўқ, албатта! Буни ўзингиз ҳам билиб турибсиз. Уларга бу қобилиятни Буюк Мусаввир Зот ато этган.

Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ



Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани, Менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар» (Луқмон сураси, 11-оят).

Юқорида зикри ўтган мавжудотларни ҳам Аллоҳ таоло яратгандир. Худо бўлгани учун У Зот шуларни яратган.
Ҳар бир нарсани керакли аъзо, жиҳоз, имконият билан яратган Аллоҳ таоло барча айбу нуқсонлардан покдир!!!


Нозимжон Ҳошимжон

 

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эркак арслоннинг оғирлиги 160180 кг атрофида бўлиб, баъзиларининг вазни 230 кг бўлиши мумкин. Узунлиги 3 метрга, ердан баландлиги бир метрга етади.Урғочи шер эркагига давоми...

2643 09:00 / 19.11.2021
Бунинг нималигини биласизми Бу мулойим жонзотнинг номи илмфанда .Demodex folliculorum, деб аталиб, бизнинг киприкларимиз орасида ҳаёт кечиради. Бу миттигина жонзот давоми...

5932 14:00 / 24.06.2022
Ушбу бинафша рангида товланиб турган осмон жисми Mrk 462 галактикасидаги энг кичик супермассив қора туйнукдир. Пасдаги расм эса .NASA,нинг рентген нурланишда космик давоми...

2782 09:00 / 26.01.2022
Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

1610 20:37 / 04 март