1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Суннатлардаги ўнта илмий ҳақиқат (учинчи мақола)

20:37 / 04 март 1586 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида баён қилинган ва яқин йиллар ичида аниқланган илмий ҳақиқатлар зикр этилади.
Сувга бавл қилишдан қайтариқ
Набавий покликнинг усулларидан бири шуки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сувга бавл қилишдан қайтарганлар. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يَبُولَنَّ أَحَدُكُمْ فِي الْمَاءِ الدَّائِمِ الَّذِي لَا يَجْرِي ثُمَّ يَغْتَسِلُ فِيهِ. وَفِي رِوَايَةٍ: ثُمَّ يَتَوَضَّأُ مِنْهُ. وَفِي رِوَايَةٍ: نَهَى أَنْ يُبَالَ فِي الْمَاءِ الرَّاكِدِ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз зинҳор оқмай турадиган сувга бавл қилмасин. Сўнгра унда ғусл қилади», дедилар». 


Бошқа ривоятда:
«Сўнгра ундан таҳорат қилади» ва яна бошқа бир ривоятда «Оқмас сувга бавл қилишдан қайтардилар», дейилган экан.


Инсон бавлида бир қанча микроблар борлиги ва улар сув орқали бошқа одамга юқиши исботланган. Айниқса, турғун сувдаги бавл худди умумий сузиш ҳавзаларида бўлгани каби вабо, тиф, полиомиелит (полиовируслар чақирадиган ўткир юқумли касаллик. Бунда марказий нерв системаси зарарланади. Фалаж билан ёки фалажсиз кечади, баъзи ҳолларда ўлимга олиб келади. Полиомиелит қадимдан маълум. Асосан 3-8 ёшдаги болалар ўртасида кенг тарқалган, баъзан катта ёшдагилар орасида учрайди.) сингари кўплаб эпидемияларнинг тарқалишига сабаб бўлади. Аллоҳ таолонинг изни билан касалликлардан холи бахтли ҳаёт кечиришимиз учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни сувга бавл қилишдан қайтардилар.


Абдуддоим Каҳел мақоласи ва Islom.uz маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 21 февраль 03-07/921-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Замзам суви кристалларининг шакли сизни ҳам ҳайратга солади. Замзам суви черковларда чалинадиган қўнғироқ овозидан қораяди, азон айтилганда ёки Қуръони карим давоми...

6056 16:10 / 11.04.2019
Инсон танаси, унинг барча қисмлари ҳозирги кунга қадар ҳам охиригача ўрганилмаган ажойиб, мукаммал лойиҳа. Инсон танасининг тузилишини энг замонавий технологик давоми...

7440 16:01 / 26.11.2018
иккинчи мақолаКапалак қанотлари ва фотонлар технологиясиМонарх капалаги деб номланган ҳашаротнинг қанотлари жисмоний амалиёт орқали ёрқин рангларни ҳосил давоми...

2196 15:00 / 16.02.2021
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан, у киши айрим саҳобаларнинг қорни билан ётган ҳолда ухлаётганини кўриб, уларнинг оёқларини қимирлатиб шундай давоми...

8806 12:30 / 25.10.2018