1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Мусофирга иқтидо қилиш

19:00 / 10.11.2022 1072 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ассалому алайкум! Ишхонамизда баъзилар 16 кун баъзилар эса 14 кун қолиб ишлайди. Мен 16кунлик ишдаман. Намозни жамоа билан ўқиганда қаср қилиб ўқувчи (14кун ишловчи) кишига бизлар (16кун ишловчи), яъни тўлиқ ўқувчилар иқтидо қиламиз. Имом 2-ракъатдан кейин салом берганида бизлар салом бермасдан туриб намозимизни давом эттирамиз ва 4-ракъатни тугал қиламиз. Шундай ўқишимиз тўғрими ёки алохида ўқиганимиз маъқулми?

Жавоб:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри. Агар намоздан бошланишидан аввал бўлса, имомга ҳақлироқ одам ўтиши керак бўлади. Бунда муқим ва мусофир фарқи йўқ. Илмли, қироати яхшиси ўтиши керак. Иккиси ҳам илмли ва қироати тўғри бўлса, муқим имом бўлгани афзал. Жамоат намозни бошлаган бўлса ва имом мусофир бўлса, келган муқимлар унга иқтидо қилиб ўқишларининг зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Мен бугунги кунда иккинчи турмушим билан яшаётган аёлман. Ўғил ва қиз фарзандларим бор. Лекин эрим кўпинча гуноҳ ишларга қўл уради, ҳатто фоҳиша аёлларни ҳам давоми...

4745 21:30 / 25.04.2016
САВОЛ Шайх ҳазратлари Менга бир аёл шуни сўраб беринг деган эди. У аёл quotНисо сурасидаги 3 оят билан 129 оятида қарамақаршилик йўқмиquot деди.ЖАВОБ Бисмиллаҳир давоми...

3130 20:51 / 25.04.2016
Нострадамуснинг башоратлари хатто кункунигача тўғри келадиган ҳолатлари бор. У келажакни қандай билганНострадамус ҳақиқатан келажак тўғрисида гаплар давоми...

6042 20:48 / 27.04.2016
Менинг уч ўғлим бор. Ўзим ишлайман ва аёлим ҳам ишлаш хоҳишини билдирмоқда. Лекин мени кўпроқ фарзандларим тарбияси ўйлантиради. Исломда аслида фарзандларга ким давоми...

2500 16:03 / 24.04.2016