1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Фарзандни ким тарбиялайди?

16:03 / 24.04.2016 2494 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Менинг уч ўғлим бор. Ўзим ишлайман ва аёлим ҳам ишлаш хоҳишини билдирмоқда. Лекин мени кўпроқ фарзандларим тарбияси ўйлантиради. Исломда аслида фарзандларга ким тарбия бериши керак: отами ёки онами?

ЖАВОБ: Исломда фарзандлар тарбияси ота-онанинг зиммасида. «Боланинг тарбияси аёл зиммасида, улар тарбияси билан ишим йўқ. Кўчага чиқиб ишлашим керак», деган маънода ота ўзини тарбиядан озод қилиб, масъулиятсизлик қилиши мумкин эмас. Фарзандларнинг тарбиясида отанинг ҳам, онанинг ҳам ўзига яраша бурч-вазифалари бор. Мана шу вазифаларни ўз жойида ҳар бир киши қойилмақом қилиб бажариши зарур. 

Албатта уй ичидаги болалар тарбияси оналар зиммасида бўлади. Чунки оналар уларни қоринда кўтариб юришлари, туғишлари ва эмизиб катта қилишлари лозим. Шундан кейин ҳам фарзандлар тарбиясига эътибор бериш, унга ахлоқ-одоб ўргатишда аёлларнинг масъулияти кўпроқ бўлади. 

Оилани моддий тарафдан таъминлаш, яъни турар жой, озиқ-овқат, кийим-кечак таъминоти ва шунингдек истироҳат, даволаниш, дам олиш ва шунга ўхшаш қандай сарф-харажат бўлса, эркакнинг, отанинг зиммасидаги вожиб (шарт) ҳисобланади. Аёли ва фарзандлари нафақаси оила бошлиғи бўлган эркакка вожиб амалдир. Эркак киши ўз оиласини тебратишга қурби етаётган бўлса, аёлнинг талаб-истаклари, фарзандларининг тарбиясига етадиган сарф-харажатни топаётган бўлса, аёлига фарзандлар тарбияси ўта муҳим экани, бу иш бошқа вазифалардан устунлигини яхшилаб тушунтириш, шу боис фарзандлар тарбиясига алоҳида эътибор беришни илтимос ва таклиф қилишга албатта эркакнинг ҳаққи бўлади. Бу нарса ўзаро келишиб, тушунган ҳолда адо этилса, иншааллоҳ, оилалар мустаҳкам, орадаги муҳаббатлар бардавом ва болалар тарбияси қойилмақом бўлади (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Намоздан кейин тасбех айтаётганда 33тадан адашиб кетилса нима килинадиЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Авалло адашмасликка ҳаракат қилинади. Наҳотки, давоми...

4043 21:36 / 25.04.2016
СаволАссалому алайкум Устозлар азон дуоси қандай амал Суннатми ёки мустаҳаб Масалан масжиддаман азон айтилди азон дуосини қилиш Мeн суннат дeб ўйлардим, лeкин давоми...

161858 20:48 / 05.05.2017
САВОЛ Мен ўқийман ва ишлайман, шунинг учун кўчада овқатланишга тўғри келади. Турли ошхона ва кафеларда сотиладиган таомларнинг халол ёки йуқлигини қандай билишим давоми...

3033 21:40 / 27.04.2016
Кўпчилик юртдошларимиз мозорга нон, қатлама, 7 танга пул, холвайтар ва ҳ.к.ларни бериб туриш жоиз деб биладилар. Бу ҳақида динимизда қандай кўрсатмалар борМозорга давоми...

3392 15:59 / 26.04.2016