1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Аллоҳ таолонинг азамати банданинг маъсиятдан қайтишига кифоядир

19:00 / 09.11.2022 1118 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолонинг азамати, улуғлигининг ўзиёқ банданинг маъсият ишдан қайтишига кифоядир. Дўзах ва унинг катталиги қаерда-ю Аллоҳ таолонинг азамати, қудрати қаерда?

Аллоҳ таолонинг буюклиги ва улуғлигидан қўрқиб маъсиятни тарк қилган киши билан дўзах ва унинг улканлигидан қўрқиб маъсиятни тарк этишининг фарқи каттадир.

Аллоҳга қасамки, агар биз Аллоҳ таолони ҳақиқий таниганимизда эди, барча нарсани улоқтириб ташлаган, Ундан ўзга ҳеч нарсага тааллуқ, боғланмаган бўлардик.

Лекин биз доим ўзимизни оқлаймиз, умуман айбу хатоси йўқ, покдек тутамиз.

Аслида эса, агар Аллоҳ таоло бир бандасини бошқа бандаларининг зиён-зараридан асрашни ихтиёр этса, унинг қалбидан дунё муҳаббатининг барча шакллари, суратлари ва шаҳватлари билан бирга чиқариб ташлайди. Сўнгра унга ўзининг маърифатининг сирини жойлаб қўядики, у энди Аллоҳга ҳақиқий бандага айланади.

 

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомийнинг

«Ад дурару баҳияти фил васоял Жаамия» асаридан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Агар ҳақ уларнинг ҳавойи нафсларига эргашса, албатта, осмонлару ер ва улардаги кимсалар бузилиб кетар эди. Йўқ Биз уларга ўз шарафларини келтирдик. Улар эса давоми...

3282 22:23 / 13.02.2018
Мўмин Аллоҳ таолодан бир нима сўраётганда, чин дилдан дуоси ижобат бўлишини хоҳлайди. Ихлос дуо ижобат бўлишининг асосий шарти. Аллоҳнинг изни билан дуо тезроқ давоми...

26909 20:05 / 20.09.2017
Ислом кўрсатмалариҲар бир инсон яхши яшашни хоҳлайди. Камбағаллик ва қашшоқлик мукаммал ва давомий ибодат қилишга ҳалақит қилади. Чунки очлик ва етишмовчилик давоми...

6463 17:02 / 11.08.2017
Одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Маъруфга буюрасиз ва мункардан қайтарасиз ҳамда Аллоҳга иймон келтирасиз. Агар аҳли китоблар иймон давоми...

4926 20:36 / 13.11.2017