1445 йил 7 зулқаъда | 2024 йил 15 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ёлғон бор жойда барака узилади

21:00 / 03.11.2022 1378 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Тийб Табарий роҳимаҳуллоҳ оёқ кийимини тузатиш учун этикдўзга берди. Этикдўзнинг иши ниҳоятда кўп бўлиб, доимо баҳона қилиб узр айтаверар эди. Абу Тийбнинг келаётганини кўриб қолса дарров унинг оёқ кийимини сувга ивитиб қўяр, ўзини худди бироздан сўнг унинг оёқ кийимини тузатиб берадигандек кўрсатар эди. Уни кўрган Абу Тийб этикдўзнинг гапи ростлигига шубҳаси қолмас эди.

Шу ҳолатда анча пайт ўтганидан кейин зериккан Абу Тийб этикдўзга шундай деди:

- Биродар! Мен сизга оёқ кийимимни тузатиш учун берганман, сузишни ўргатишингиз учун эмас!

Афтидан ер юзидаги баъзи нарсалар ўзгармайдиган кўринади. Бугун касб-ҳунар соҳиблари ўртасида ваъдага хилоф қилишлар урфга айланди. Илло Аллоҳ сақлаганларгина бундан мустасно.

Уйингизда свет ўчиб қолади. Дарров электрикка боғланасиз. У сизга ўн минутда бораман деб ваъда беради. Бир соат, икки соат, уч соат ўтади ҳамки у келмайди. Бунча вақт Эдисонга лампочка яратиши учун ҳам етиб ортар эди. Сиз зулматда ўтираверасиз. Чунки акамиз бошқа мижозни соққаси билан бандлар. Сизни ҳам қўлдан чиқаргилари келмаяпди.

Механикнинг олдида тузатиш учун ўнта машина турибди. У сизга бандлигини айтмайди. Машинангизни ташлаб кетишингизни, бироздан сўнг келиб машинани олиб кетишингизни айтади. Агар ўша куни кечқурун машинангизни олсангиз сиз энг бахтли инсонсиз. Уларда шунақанги баҳоналар борки, ёлғон айтаётганига иймонингиз комил бўлсада ишониб юборасиз.

Токи иморат қурмагунимча ер юзида бунча ёлғонлар ва ваъдага хилоф қилишлар борлигини билмас эдим.

Усталар ортидан худди улар менга иш ҳақини олмасдан садақа бераётгандек югурар эдим.

Ҳайронман, олдида қиладиган иши бўлатуриб нега янги буюртма қабул қилишар экан-а?!

Нега мижозга аниқ вақтини айтишмайди?!

Келган буюртмани қучоқ очиб кутиб олишади. Нимадир иш билан мижозларни ипсиз боғлаб қўйишади. Бошқага бергилари келмайди!

Баъзан йигитлар бир қизга фотиҳа қилиниб сўнгра бир неча йил четга ишлагани кетиб юборишяпти. Бечора қиз бошқага турмушга чиқа олмайди. Ипсиз боғланган. Юқоридаги мижозлар ҳам шунга ўхшайди!
Озгина ростгўй бўлайлик, азизлар! Аллоҳ таоло ростгўйликка барака беради. Ёлғон бор жойдан барака узилади!


Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Мавзуга оид мақолалар
Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ айтади .Сизга иккита ҳолатни айтиб бермоқчиман. Бир неча йиллар олдин жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун бир шифохонага тушдим. Улар давоми...

4102 19:00 / 30.09.2021
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога битмастуганмас ҳамду санолар бўлсинПайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога мукаммал салавоту дурудлар бўлсин . ,. .Абу давоми...

4438 12:16 / 30.04.2018
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади .Банда бой бўлиши учун бир тижорат ёки амирликни қасд қилади. Аллоҳ таоло фаришталарига айтади У бандамни ундан буриб давоми...

2764 11:00 / 05.05.2023
Бир қиз тўшакда ётганча оғир касалликдан азоб чекарди. Деразадан кўриниб турган дарахтга назар солганча опасидан сўради .Дарахтда нечта барг қолди,. Опаси давоми...

3926 16:00 / 20.03.2023
Аудиолар

121384 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42890 14:35 / 11.08.2021