1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Катта кетманг!

11:00 / 16.03.2023 4022 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 "Менсиз ҳаёт тўхтайди, мен ҳаётга керакман", деган кишилар билан қабрлар тўла!

                                                                                                                         Шарль Де Голль

Мана биз уларсиз ҳам яшаяпмиз. Уларсиз ҳам иншааллоҳ барчасини уддалаймиз! Уларсиз ҳам очдан ўлмаймиз.
   Инсон кўтарилгани сари ўзига катта баҳо бериб бораверар экан. Индамасанг охири бориб "мен сизнинг олий Роббингизман" дейишдан ҳам тоймас экан. Буни ҳаёт тасдиқлади.
    Шунақа инсонларни кўрдим, юрса ер титрар эди. Гўё дунё улар борлиги учун тургандай ҳис қилар эди ўзини. Ҳаёти охирида оғзидаги сўлагига ҳам эга чиқа олмади. Бировлар артиб қўяр эди сўлагини.
   Инсон ожизгина бир махлуқ. У ўзидан кетиб қолмаслиги керак. Қудратда тенгсиз Роббиси борлигини доим ёдида тутмоғи даркор!

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Мавзуга оид мақолалар
.Қайси бир халқнинг тили хор бўлса ўзи хор бўлади. Қайси бир халқнинг тили таназзулга учраса, қийматга эга бўлмаса у халқнинг иши чекиниш бўлади,.Мустафо Содиқ давоми...

1994 14:03 / 20.05.2020
Агар отанг вафот этса, насиҳат ҳам вафот этади.Агар аканг вафот этса, ўнг қўлинг кесилгандай бўлади.Агар онанг вафот этса, нуринг ўчади.Агар синглинг ёки опанг давоми...

1505 12:29 / 21.12.2023
Мисрлик машҳур адиб Тавфиқ ал Ҳаким Миср футбол терма жамоасидаги ўйинчилардан бири оладиган маошни билгач, қуйидаги сатрларни ёзди.Қалам даври тугаб, оёқ асри давоми...

2173 09:40 / 05.09.2020
Отто фон Бисмарк, Германия империясининг биринчи канцлери.О Муҳаммад Сенинг замондошинг бўлмаганимдан қайғудаман. Инсоният фақат бир мартагина сенинг буюк давоми...

3570 16:00 / 28.05.2019