1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон фуқаролари учун ҳаж квотаси 2 баробарга оширилади

19:13 / 29.09.2022 2451 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Мусулмон оламининг муқаддас зиёратгоҳларига сафарларни ташкил этиш борасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, шу жумладан фуқароларимизнинг Саудия Арабистонида бўлиши билан боғлиқ янада қулай ва шинам шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув аввалида ҳаж ва умра ишлари вазири давлатимиз раҳбарига Икки муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва Валиаҳд, мамлакат Бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Саудия делегациясининг ушбу ташрифи жорий йил август ойида Саудия Арабистонига амалга оширилган тарихий аҳамиятдаги давлат ташрифи давомида олий даражада эришилган келишувларнинг давоми экани алоҳида таъкидланди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон фуқаролари учун йиллик ҳаж квотасини икки баробар – 24 минг нафаргача, умра квотасини эса 100 минг нафаргача ошириш юзасидан келишувга эришилди.

Шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, рақамлаштириш соҳасида илғор тажрибани жорий қилиш, саудиялик туристларнинг юртимизда бўлиши учун визасиз тартиб жорий қилинганини ҳисобга олган ҳолда уларнинг Ўзбекистонга сафарларини кўпайтириш, икки мамлакат етакчи илмий-тадқиқот марказлари ўртасида шериклик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Муаллиф
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Лойиҳамизнинг бу галги меҳмони шайх ҳазратларининг шогирдлари, .Grand talim, ўқув марказининг узоқ йиллик устози, араб тили мутахассиси, .Олтин силсила, таржимонлар давоми...

1258 09:31 / 21.06.2022
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръони Карим ва тажвидни ўрганишrdquo бўлими мудири шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ҳафизаҳуллоҳ 15 март куни Андижон давоми...

787 16:09 / 15.03.2023
Хабарингиз бор, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ногиронлиги бўлган фуқаролар, жумладан, эшитишсўзлаш ва кўриш давоми...

2049 17:06 / 28.01.2019
Аввал хабар қилганимиздек, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган .Имом Абу Мансур Мотуридий ва Мотуридия таълимотини ўтмиш ва бугун, мавзусида халқаро конференция давоми...

2054 19:29 / 02.03.2020
Аудиолар

121350 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42857 14:35 / 11.08.2021