1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Бугун намоз дарахтини суғордингизми?

09:00 / 10.03.2023 2155 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оталардан бири айтади: «Мен бир кун фарзандимга намоз ўргатувчи савол услубини қўллаб кўришга қарор қилдим. Мен унга ҳар доим қўпол муомала қилар эдим. «Масжидга чиқишдан олдин таҳорат қилдингми? Уйда таҳорат қилиб ва масжидга пиёда боришни савобини биласанми?» деб ундан тарбия берувчи саволни сўрадим. Ундан намозни фазли ва фойдалари ҳақида сўрашни бошладим. Мени ҳайратга солган нарса ўғлим буларни ҳеч бирини жавобини билмас экан. Жаҳлим чиқиб: «Нима сен шу намозни савобини билмайсанми?» деб айтдим. У мени уялтирадиган гаплар билан: «Эй ота, бу нарсаларни ўгатмаган бўлсангиз, мен буни қаердан биламан!» деб жавоб берди. Шунда у ҳақ бўлганини ва мен уни фақатгина намоз ўқишга буюриб, уни аҳамияти тўғрисида айтмай хато қилганимни англаб етдим. Шунинг учун болам намозга дангасалик қилар экан».

Оталардан бири айтади: «Мен ишим сабабли уйда кўп бўлмайман. Уйга қайтганимда фарзандларимни намоз ўқиганлари ҳақида ўзларидан эмас балки аёлимдан сўрайман. Бунинг иккита сабаби бор:

«Биринчиси фарзандларимни намозга қоим бўлиши учун аёлимни шижоатлантираман.

Иккинчиси фарзандларимни намозга шижоатлантириш учун аёлимга вақт бераман».

Сўнгра аёлим уларга: «Мен отангизга қандай жавоб бераман. Улар ишдан қайтганларида, мендан сўрайдилар. Агар сиз ўз вақтида намозингизни ўқисангиз отангиз мукофот беради» деб айтади. Аёлим билан турли хил намозга шижоатлантирадиган суҳбатлар амалга оширишни келишиб олдим. Овозимизни фарзандларимиз эшитадиган даражада юқори кўтариб, бир жойга ўтириб олдик. Мен унга: «Кимдурни сездим, намозини тўлиқ ўқимаяпди» деб айтдим. Аёлим эса: «Худо хоҳласа бундан кейин намозини бундай ўқимайди, у шайтонни енгиб чиқади. Мен унга бу нарса билан ваъда бераман» деб айтади. Бу йўл билан намозини тўлиқ ўқимайдиган бола шижоатланади ва аёлим: «Мен сени отангни олдида роса мақтаган эдим. Уларни олдида мени уялтирмагин» деб айтиши учун унга қулай фурсат туғилади.

Мен яна: «Мен кимдур телевизорни олдида кўп ўтираётганини сезяпман. Азон эшитгандан кейин эса намозга турмаяпганини кўряпман» деб айтаман. Шунда аёлим: «Йўқ, у яхши кўрган кўрсатуви бўлаётган пайтда тезда ўрнидан турган эди. Бу фарзанд Аллоҳни яхши кўради. Ҳали унда бунданда яхши натижаларни кузатамиз. Унга чиройли мукофот берсак бўлди» деб айтади. Бу гапларни фарзандларимизни ўзига айтмаймиз, балки улар бу суҳбатимизни зимдан эшитиб туришади. Бу фикр аёлимни бахтли бўлишига сабабчи бўлди. Негаки, бундан кейин фарзандимизнинг намозлари анча яхшиланди ва намозларидаги салбий одатлар йўқ бўлди».

Йигитлардан бири айтади: «Мен етти ёшга тўлиб, намоз ўқиш ёшига етганимдан сўнг отам менга чиройли байрам қилиб бердилар. Ўша куни отам менга совға сифатида кичкина жонли дарахт олиб келдилар ва уни ҳовлига биргаликда экдик. Отам бу дарахтни «Намоз дарахти» деб атадилар ва менга: «Баъзи муайян вақтларда бу дарахтни суғориб туриш керак. Мана шу вақтда, қалбингда намоз дарахти ўсиб чиқади. Ҳудди шу дарахтни суғорганинг каби қалбингни ҳам намоз билан суғоришинг керак. Негаки, бу дарахт ҳар суғорганингда ўсади. Чиройли соя бўлиб, ичида хотиржам ва роҳатланиб ўтирадиган бўласан. Ҳар суғорганингда у ўсиб катта бўлади. Қиёмат куни иссиғидан дам олишинг учун соя бўлади. Сенга шириндан шакар мевалар ҳадя этади. Мана шу меваларни сен бу дунёда ҳам охиратда ҳам роҳатини татийсан. Шу йўл билан отам мени намозимни: «Бугун намоз дарахтингни суғордингми?» деб чиройли йўл билан сўрар эдилар. Мана шундан кейин намозга муҳаббат қўйдим. Ҳар куни намоз дарахтимни парвариш қилишни бошладим. Ҳозирда мен соясидан баҳраманд бўляпман. Худди отам айтганлари каби меваларини татияпман».

Ҳабибуллоҳ Ахмадовнинг «Намоз» китоби асосида

Хуршид Маъруф тайёрлади

 

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар .Кимки ўн икки ракаат зуҳо намози ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда олтиндан бир қаср бино қилгайдир,.Термизий, Ибн Можа, давоми...

10181 11:14 / 25.07.2018
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачонки, азонни эшитсангиз муаззин айтаётган нарсани айтинглар,, дедилар,. давоми...

4818 05:00 / 04.01.2017
Хуфтонни жамоатда ўқиб уйига қайтган мўмин киши болаларини ухлаб ётганларини кўрди. Аёлидан .Болалар намозни ўқишдими,, дея сўради. Шунда аёли .Йўқ, уйда бирон давоми...

2449 16:00 / 18.03.2023
Намозда қироат, зикр, муножот ва амаллар бор. Агар қалб ҳозирлиги бўлмаса, қироат, зикр ва муножотлардан кўзланган мақсад ҳосил бўлмайди. Шунинг учун ҳам, қалб давоми...

4433 05:00 / 04.01.2017