1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

«Биз сенга ризқ берурмиз...»

16:00 / 18.03.2023 2449 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хуфтонни жамоатда ўқиб уйига қайтган мўмин киши болаларини ухлаб ётганларини кўрди. Аёлидан: «Болалар намозни ўқишдими?», дея сўради. Шунда аёли: «Йўқ, уйда бирон егулик таом йўқ. Шу сабаб мен уларни бироз чарчатиб, малоллантириб ўтирдим. Сўнгра эса улар намозни кутмай, ухлаб қолишди».

Эр: «Уларни уйғот, намозларини адо қилиб олишсин», деди.

Аёли: «Отаси, ҳозир уларни уйғотсам, қорнилари очлигидан йиғлашга тушиб кетишадику!? Уларга едиргани бирон егулик бўлмаса, ахир» деди.

Эри бўлса: «Онаси, Аллоҳ таоло менга оиламни намозга буюришимни амр этган, уларнинг ризқлари менинг зиммамда эмас балки, Аллоҳ уларни ризқлантиради», дея жавоб берди.

Аллоҳ таоло айтади: «Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берурмиз. Оқибат тақвоникидир» (Тоҳо сураси, 132-оят).

Аёли «хўп бўлади», дедида, болаларни уйғотди. Улар намозларини ўқиб бўлишган эдики, эшик тақиллади. Эшикни очишса, бой кишилардан бири қўлида турли анвойи таом ва егуликлар билан тўла дастурхонни тутиб турарди.

У: «Буларни олиб, оилангиз билан тановул қилсангиз» деди.

Уй эгаси: «Бунинг сабаби не? Нима учун бундай қилдингиз?» деб сўради.

Шунда у бой киши: «Шаҳарнинг баобрў зодагон бойларидан бири уйимга меҳмонга келганди. Овқатни дастурхонга  келтирганимда, ейишни бошлашдан аввал у билан бироз баҳслашиб, тортишиб қолдик. У ҳеч нарса емайман дея қасам ичдида, аразлаб чиқиб кетиб қолди. Шунда мен егуликларни қўлимга олиб кўчага чиқдимда, «оёқларим қаерга бошласа, буларни ўша ердагиларга олиб бориб бераман» дедим. Аллоҳга қасамки, сизларнинг эшигингиз олдига келиб тўхтадим. Нима учун айнан бу ерга келиб қолганимни билмайман» деб жавоб берди.

Шунда мўмин киши қўлини кўтариб дуо қилди: «Эй Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Эй Роббимиз, дуони қабул этгин» (Иброҳим сураси, 40- оят).

Бобур Аҳмад

Муаллиф
Бобур Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таоло билан илк гаплашганларида Аллоҳ таолонинг у кишига қилган ваҳийси .Албатта, Мен, Ўзим, Аллоҳдирман. Мендан ўзга илоҳ йўқ. давоми...

1784 11:52 / 06.03.2023
Одоб адабнинг кўплик кўринишидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳ васаллам доимий тарзда қилмаган феъллари одобдир. Одобни тарк қилиш билан, суннати завоидни тарк давоми...

5962 05:00 / 09.01.2017
7дарс10МатнСўнгра у зот алайҳиссалом Китобнинг Фотиҳасини ва унга қўшиб бир сурани ёки хоҳлаган сурадан уч оятни ўқир эдилар.10Матнинг далиллари۱ 1. Абу Ҳурайра давоми...

3385 05:00 / 09.01.2017
Шарҳ .Таяммум, сўзи луғатда .қасд қилиш, маъносини билдиради.Шариатда эса .Аллоҳга қурбат ниятида покловчи тупроқ моддасини махсус сифат ила икки қўл ҳамда юзга давоми...

8727 05:00 / 04.01.2017