1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Билим ҳам Аллоҳнинг мулки

09:00 / 14.07.2022 1975 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фан ва техника тараққиёти каби умумий мавзуларга тўхталмасдан, унинг бир қисми ҳақида маълумот бериб қўя қоламан.

Бионика (юнонча - «яшовчи») бу табиатдаги тирик мавжудотларнинг шаклларини ва хусусиятларини техник қурилмалар ва тизимларда қўллаш ҳақидаги амалий фан. Жайдари тилда айтганда, ҳайвон ёки ўсимликка қараб унинг бирон хусусияти асосида янги ихтиро кашф этиш.

Қуйида, бунга доир бир неча мисолларни кўриб чиқамиз.

Нерв системаси ва сезги аъзоларини ўрганиш «сунъий онг», ёруғлик, ҳарорат ва электр майдонини сезувчи ихчам ва ўта сезгир датчиклар ҳамда ҳаракатдаги жисмни кузатиб борадиган асбоблар яратишда катта аҳамиятга эга бўлган;

Ҳид билиш аъзосидан андоза олиш сув ва ҳаводаги ҳидли моддаларнинг энг кам миқдорини билиб берадиган асбобларни яратишга ёрдам берди;

Дельфинларда учрайдиган ультратовуш сезувчи рецепторлар асосида УЗИ(Ультратовушли қурилма-ўзб) аппарати ишлаб чиқилган;

–Қушларнинг навигация қобилиятини ўрганиш GPS ускуналарни такомиллашишига сабаб бўлди;

Тунда ёнувчи йўл белгилари хақида ўй унинг ихтирочисига мушук кўзларига оқшом чироқ тушишини кўргандан сўнг пайдо бўлган;

Илон кўзлари инфрақизил нурларни тута олади. Тиббиёт ускуналари, тепловизорлар орқали жисмларни ҳарорати орқали ҳам ажратиб олишимизда бу хусусият ёрдам беради;

– Замонавий бурғу асбоблари - ёмғир чувалчангининг айни нусхаси...

Бу каби мисолларни ўнлаб келтириш мумкин.

Буларга қараб нима дейиш мумкин?

Инсоният Аллоҳ яратиқларидан илҳом олиб, ясаган технологиялари жуда яхши самара беради. Одам алайҳисаломга ўз илмидан берган Аллоҳ, унинг авлодларига ҳам ўргана олиш қобилиятини берди. Зеро, билим ҳам Аллоҳнинг мулки. Табиатдаги  неъматлардан нусха олиб, яратилган ихтироларни кўрар эканман, беихтиёр шу сўзлар ёдимга келади:

«...Ва улар У Зотнинг илмидан фақат унинг ўзи истаган нарсаларнигина биладилар…» (Бақара сураси, 255-оят).

 

Хакимович тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Табиатда шундай ўсимликлар борки, улар ўзидан иссиқлик чиқаради. Аллоҳ таоло уларга атрофидаги ҳарорат даражасини ҳис қиладиган жиҳозни ато этган. Агар ҳаво давоми...

3457 15:00 / 19.11.2020
Бу воқеа Америкадаги касалхоналарининг бирида бўлиб ўтган. Мисрлик бир шифокор Америкага малака ошириш учун боради. У ерда ҳамкасби бошқа дин вакили насроний давоми...

5672 14:30 / 29.04.2020
Ҳар йили шерлар ҳужумидан 100 нафар одам вафот этса, чивин чақиши сабабли 700 миллионга яқин одам касалланса, шундан тахминан 2 миллион атрофидаги одам вафот этар давоми...

3896 11:00 / 14.06.2022
Фан тилида мимикрия ёки камуфляж деб аталадиган ҳолат расмда акс этган. Бунда жонзот ўзи турган жойга, ўзини ўраб турган муҳитга мослашади. Бундай мослашиш давоми...

1756 20:01 / 17.11.2022