1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳажга қўйилган 65 ёш чеклови – Саудия ҳаж вазирлиги талабидир!

15:57 / 04.06.2022 2764 pdf Ўқиш режими + -


Шу кунларда яқинлашаётган ҳаж сафари учун белгиланган энг юқори ёш чегараси бўйича кўп мурожаатлар бўлмоқда. Ушбу масалага ойдинлик киритиш учун қуйидагиларни баён этамиз. Маълумки, Саудия Aрабистони Ҳаж ва умра вазирлиги пандемия ҳамон давом этаётгани туфайли “Ҳаж – 2022” баёнотида бир қатор талаб ва чекловларни эълон қилди:

Биринчидан, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги томонидан қўйилган қатъий карантин талабга кўра, “Ҳаж-2022” мавсумида иштирок этиш ёш чегараси 65 ёшгача этиб белгиланди. Ушбу ёш чегарасига 1957 йил 30 июнь кунигача туғилган инсонлар киради. Кези келганда, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ёш чегараси билан боғлиқ мазкур тартиб – Саудия Арабистонининг бутун дунё давлатлари учун қўйилган қатъий талаби ҳисобланади.

Иккинчидан, бўлажак ҳожилар Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган Pfizer/BioNTech (АҚШ-Хитой), Oxford-AstraZeneca (Буюк Британия-Швеция), Moderna (АҚШ) ва Johnson & Johnson (АҚШ) вакциналарининг тўлиқ дозасини қабул қилган бўлишлари шарт;

Учинчидан, барча зиёратчилар Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабига кўра, менингитга қарши 4 валентли вакцинани қабул қилган бўлиши зарур;

Тўртинчидан, барча фуқаролар Саудия Арабистонига киришдан 72 соат олдин коронавирус диагностикаси ҳақида салбий натижали ПЗР маълумотномани тақдим этишлари лозим. Демак, сафарга борувчиларнинг ёш чегараси Саудия Aрабистони Ҳаж ва умра вазирлиги томонидан қўйилган жиддий талаб бўлиб, бутун дунё мўмин-мусулмонларига тегишлидир.

Маълумот учун: Зиёратчининг ёш чегараси хорижга чиқиш паспорти асосида белгиланади. Унга кўра туғилган санаси 30.06.1957 йилдан аввалги муддатда бўлган зиёратчига (яъни, 29.06.1957 ва ундан олдинги) Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан ҳаж визаси расмийлаштирилмайди.

Умид қиламизки, ушбу ёш бўйича чеклов вақтинча бўлиб, келгуси ҳаж мавсумларида ёши улуғ инсонларни ҳам бу муборак амални адо этиш саодатига эришадилар, инша Аллоҳ.

Таъкидлаш жоизки, 1957 йил 30 июнь кунига қадар туғилган ёши 65 га тўлган ва ундан юқори бўлган ёши улуғларнинг ҳаж сафари навбати белгиланган тартибда келгуси йилларга ўтказилади.

Ҳаж мавсумига оид энг сўнгги, расмий ва ишончли хабарларни бизнинг сайт ва тармоқларимизда мутолаа қилинг!


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бугун юртимизнинг қориси, .Имом Бухорий, номли Тошкент ислом институти талабаси Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов Қирғизистон Республикаси Бишкек шаҳрида МДҲ давоми...

1290 10:13 / 29.10.2021
2023 йилнинг 12 ноябрь кунлари Остона шаҳрида Халқаро Қуръони Карим тиловати мусобақаси ўтказилади. Қозoғистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилаётган давоми...

691 13:52 / 30.10.2023
Муборак рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисидаЎзбекистон Республикаси ПрезидентинингқарориТобора ривожланиб, чирой очиб бораётган жонажон Ватанимизда давоми...

3280 07:10 / 02.05.2019
2020 йилда Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ва Паралимпиада ўйинларига тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда.Япон ресторанлари давоми...

2182 11:35 / 17.11.2018
Видеолар
Аудиолар

121569 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43045 14:35 / 11.08.2021