1445 йил 8 зулқаъда | 2024 йил 16 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Халқаро Қуръон мусобақасида вакилларимиз ҳакам ва иштирокчи сифатида қатнашади

13:52 / 30.10.2023 688 pdf Ўқиш режими + -

2023 йилнинг 1-2 ноябрь кунлари Остона шаҳрида Халқаро Қуръони Карим тиловати мусобақаси ўтказилади.

Қозoғистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилаётган ушбу беллашувда Саудия Арабистони, Миср, Бирлашган Араб Амирлиги, Кувайт, Индонезия, Малайзия, Туркия ҳамда Ўзбекистон вакиллари иштирок этади.

Ушбу нуфузли тадбирда қатнашиш ҳамда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш мақсадида бугун, 30-октябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаси Сирожиддин қори Жалилов Остона шаҳрига жўнаб кетди.

Халқаро мусобақанинг биз учун яна бир аҳамиятли томони шундаки, унда қорилар чиқишини баҳолаб борадиган ҳакамлар ҳайъати аъзолари орасида ҳамюртимиз, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти «Таҳфизул Қуръон» кафедраси мудири Жаҳонгир қори Нематов ҳам бор.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 30 октябрь куни quotЭнг маърифатли имомquot мусобақасининг Тошкент шаҳри босқичи ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар давоми...

1864 16:02 / 30.10.2018
Бугун, 29 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Республикамиздаги масжидларда фаолият юритаётган имомхатиблар ўртасида .Йил имоми ndash 2022, кўрик давоми...

1712 16:55 / 29.11.2022
Ислом ҳамкорлик ташкилоти Қозоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш ва зўравонликларни тўхтатишга чақиради. ИҲТ котибияти Қозоғистон Республикасидаги давоми...

1475 16:24 / 08.01.2022
Малайзиянинг КуалаЛумпур шаҳрида Ислом молияси ва банк иши мавзусида суғурта ва лизинг компаниялари ҳамда тижорат банклари вакиллари учун семинартренинг бўлиб давоми...

619 15:07 / 21.11.2023
Аудиолар

121422 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42922 14:35 / 11.08.2021