1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Таниб олинг

11:00 / 14.05.2022 3791 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аёлнинг қандайлиги эри фақир бўлиб қолганда билинади.

Эрнинг қандайлиги, хотини касал бўлиб қолганда билинади.

Ака-укаларнинг қандайлиги, мерос тақсимланаётганда билинади.

Дўстнинг қандайлиги, бошга ташвиш тушганда, машаққат пайтида билинади.

Мўминнинг қанақалиги, бошига синов келганда билинади.

Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларида бир киши зикр қилинганди, бошқаси уни мақтади. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳолингга вой бўлсин! Биродарингнинг бўйнини синдирдинг», – дея бир неча марта такрорлаб, – «Агар сизлардан бирингиз мақташдан бошқа йўл топа олмаса ва у (мақталаётган киши) шундай бўлиб кўринса, «Уни шунақа деб ўйлайман. Ҳисоби эса Аллоҳгадир (асли қандайлигини Аллоҳ билувчироқдир)», десин. Ҳеч кимни Аллоҳнинг олдида (қатъий) оқламасин», дедилар».

Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир киши бировни мақтаётганини эшитдилар ва ундан «Ўша одам билан бирга сафар қилдингми?» деб сўрадилар. У «Йўқ» деди. «Ўша одамга аралашиб, у билан олди-берди қилдингми» деб сўрадилар. У яна «Йўқ» деб жавоб берди. Шунда Ҳазрати Умар «Ундан бошқа илоҳ бўлмаган Аллоҳга қасамки, сен у одамни танимас экансан» дедилар.

Баъзан бирор кишини ўрганмай, синамай туриб, уни мақтаб юборамиз. Мақтов ҳам гувоҳликнинг бир кўриниши.

Сафарга чиқиш, пул олди-бердиси қилиш, бирга яшаш каби ҳолатларда биз мақтаб юрган кишиларнинг асли қандайлиги фош бўлади.

Хуллас, бирор кишини мақташга қизиқмаслик, бордию мақтагингиз келса, кўзингизга яхши одам бўлиб кўринса, унда юқоридаги ҳадисдаги гапни айтиш керак.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

 

Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биз аёлларнинг шаънини кўтарган, уларни қадрлашга буюрган Ислом динига эътиқод қилувчи мусулмонлармиз.Ислом дини бизга жаннат оналар оёғи остида деб таълим давоми...

2311 09:00 / 08.06.2021
Гўштни музлатиш ва тарқатиш корхонасида Жон исмли бир киши ишлар эди. Бир куни ҳамма ишдан кетганидан сўнг Жон гўштни музлатадиган хонага уни яхши ишлаяптими давоми...

3015 14:00 / 22.12.2021
Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир одамнинг .Аллоҳим Албатта, мен сендан батамом неъматни сўрайман,, деб дуо давоми...

1517 14:00 / 17.02.2023
Тишингиз қаттиқ оғриб, даволашга ҳам имкон бўлмаганда, оғриқнинг зўридан сизнинг ягона ташвишингиз, уни олдириб ташлаш бўлиб қолади. Уни олдириб давоми...

2257 14:00 / 18.02.2023