1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Бомдод намозини тарк қилганлар қандай зарар кўрадилар

09:00 / 13.05.2022 4638 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Мунофиқликдан қутулиш дипломини қўлга кирита олмайди. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мунофиқларга энг оғир намоз хуфтон намози ва бомдод намозидир», деганлар.

2. Жаннатга киришнинг энг катта сабабидан маҳрум бўлади. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким икки совуқни ўқиса, жаннатга киради», деганлар.

Икки совуқдан мурод бомдод ва аср намозидир.

3. Дўзахдан нажот топишни қўлдан бой беради. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуёш чиқишидан ва ботишидан олдин намоз ўқиган киши ҳаргиз дўзахга кирмайди», деганлар.

4. Аллоҳнинг инояти ва муҳофазасини қўлдан бой беради. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки, бомдодни ўқиса у Аллоҳнинг зиммасида бўлади», деганлар.

5. Кечани ҳаммасини бедор ўтказиш мақомидан маҳрум бўлади. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким хуфтонни жамоат билан адо этса, кечанинг ярмини бедор ўтказган бўлади. Кимки, бомдодни жамоат билан адо этса, кечанинг ҳаммасида намоз ўқиб чиққандек бўлади», деганлар.

6. Фаришта билан кўришишдан маҳрум бўлади, исми уларнинг дафтарларидан тушиб қолади. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Улар сизлар учун алмашиб, кетма-кет келиб турадилар. Кечаси бир хил фаришталар, кундузи бир хил фаришталар келади. Улар Бомдод ва Аср намозида жам бўладилар. Аллоҳнинг ҳузурига сиз билан тунни ўтказувчилар кўтарилганларида, улардан, Ўзи сизларнинг ҳолингизни жуда яхши билса ҳам:

– Бандаларимни қайси ҳолда тарк қилдингиз? – деб сўрайди. Фаришталар:

– Уларнинг ҳузурига борганимизда, намоз ўқишаётган экан, уларни тарк қилганимизда ҳам намоз ўқишаётган эди, – дейишади», – деганлар».

Бошқа бир ҳадисда эса:

«Албатта, сиз билан бирга, сизни хало ва жимоъ пайтидан бошқа вақтда тарк этмайдиган зотлар бор. Бас, улардан ҳаё қилинглар ва уларни ҳурмат этинглар», – дейилган.

7. Қиёмат кунидаги нур ва зиёдан маҳрум бўлади. Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зулматларда масжидларга юриб борувчиларга Қиёмат кунидаги мукаммал нурнинг хушхабарини беринг», деб марҳамат қилганлар.

Зулматлардан мурод бомдод ва хуфтон вақтидир.

8. Дунё ва ундаги нарсалардан афзал бўлган ажр савобдан маҳрум бўлади.

Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бомдодонинг икки ракат (суннат)и дунё ва ундаги ҳамма нарсадан яхшидир», деганлар.

Бомдодонинг икки ракат суннатининг савоби шунчалик бўлса, фарзи ҳақида нима деб ўйлайсиз?!

9. Кўплаб яхшиликлар ва баракотлардан маҳрум бўлади. Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар одамлар хуфтон намозида ва бомдод намозида нима борлигини (қандай яхшиликлар, баракотлар, ажру савоблар борлигини) билганида эди, у иккисига эмаклаб бўлса ҳам келган бўлар эди». деганлар.

Кун давомида оғир-оғир нарсаларни кўтара оладиган кўпчилигимиз бомдод вақтида устимиздаги кўрпани кўтара олмай қоламиз. Унутмайликки, намоз уйқудан афзалдир.

Аллоҳ таоло барчамизни намозларимизни ўз вақтида, жамоат билан масжидларда адо этишимизни насиб этсин, У зот Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва охиримизни офиятда қилсин.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
4дарс.56Матн Сўнг ўнг қўллари билан чап қўллари устига, иккисини киндик остига қўярдилар.56Матннинг далиллар۱ .1. Ибн Аббос розияллоҳу давоми...

3629 05:00 / 09.01.2017
26МатнТашаҳҳуд ҳолатида икки қўлларини икки сонларига қўярдилар ва Аттаҳийяту лиллааҳи вас солаваату ват тоййибаат, ассалааму ъалайка айюҳан набийю ва давоми...

3757 05:00 / 09.01.2017
Юқоридаги саволга бугун намоз ҳукмларини жуда яхши биладиган фиқҳ илмининг билимдони бўлган киши имомликка ҳақлироқ деб жавоб берилса, маъқул бўлади.Шу билан давоми...

4552 05:00 / 09.01.2017
Яъни, охирги вақти чиқмай туриб бир ракати ўқиб қолинган намоз, вақт чиқмай туриб ўқилган ҳисобига ўтади. Гарчи бир ракатдан бошқаси ўз вақтида ўқилмаса ҳам.Абу давоми...

3260 05:00 / 04.01.2017