1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Бир ракати топилган намознинг ҳаммаси топилади

05:00 / 04.01.2017 3263 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яъни, охирги вақти чиқмай туриб бир ракати ўқиб қолинган намоз, вақт чиқмай туриб ўқилган ҳисобига ўтади. Гарчи бир ракатдан бошқаси ўз вақтида ўқилмаса ҳам.


Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким қуёш чиқишидан олдин бомдоддан бир ракатни топса, батаҳқиқ, бомдодни топибдур. Ким қуёш ботишидан олдин асрдан бир ракат топса, батаҳқиқ, асрни топибдир», дедилар».

Бешовлари ривоят қилишган.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойида ва ҳукм очиқ-ойдин кўриниб турибди.

Бир одам узр туфайли бомдод намозига кеч қолса, қуёш чиқмай туриб бир ракатини ўқиб қолса, қуёш чиқса ҳам иккинчи ракатини ўқийверади. Ва намози вақтида ўқилган намоз ҳисобланади. Қазо бўлмайди.

Шунингдек, бир киши кеч қолиб, асрнинг бир ракатини ўқиганидан кейин қуёш ботиб қолса, намози ботил бўлмайди. У ўз намозини давом эттириб ўқийверади. Намоз тугал бўлади.


Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким намоздан бир ракатни топса, батаҳқиқ, намозни топибдир», дедилар».

Икки Шайх ва Насаий ривоят қилишган.

Шарҳ: Бу ҳадисда фақат бомдод ёки аср намозлари ҳақида эмас, балки барча намозлар ҳақида сўз бормоқда. Мусулмон одам кеч қолиб қайси бир намознинг охирги вақтида бир ракат бўлса ҳам ўқиб қолса, ўша намозни тамомлайди ва ўз вақтида адо қилган ҳисобланади. Намози қазо бўлмайди.

Баъзи кишилар намоз вақти кеч бўлиб қолса, кейинроқ, бемалол, қазо қилиб ўқиб оларман, деб бепарволик қиладилар. Бу мутлақо нотўғридир. Мусулмон киши умуман намозни қазо қилмаслиги керак. Бир вақт қазо бўлган намознинг гуноҳини ювиш қанча қийин-ку!. Шунинг учун охирги вақтида бўлса ҳам, биргина ракатига илашиб қолса ҳам ҳаракат қилиш керак. Бундоқ рухсат берилиши ҳам биз бандалар учун айни меҳрибонликнинг ўзидир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Уйда бўлмаганингизда фарзандларингизни намозини қандай қилиб текширасизОталардан бири айтади .Ишим туфайли ҳафтада беш кун уйда бўлмайман. Афсуски, давоми...

3552 09:00 / 24.02.2023
5дарс.7Матн Бу ўнг кафтларини чап кафтлари устига қўйиш ва чимчалоқ ва бошбармоқ билан кафт бўғинини ҳалқа қилиб ушлаш билан бўлар эди.7Матннинг далиллар۱ давоми...

3040 05:00 / 09.01.2017
. . . . Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади давоми...

4118 11:18 / 21 январь
Оталардан бири айтади .Мен отамонам, опам ва акаларим билан бирга кўп қаватли уйда яшар эдик. Бир куни квартирадан масжидга шошилиб чиқдим. Йўлда мени ранжитадиган давоми...

924 14:00 / 07.02.2023