1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Рамазонда Қуръонни ўрганиш ва ўргатиш

17:01 / 20.04.2022 1516 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръон Аллоҳнинг каломи, ожиз қолдирувчи китоби ва Қиёматга қадар бандалар устидаги етук ҳужжатидир. Қуръон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рост пайғамбар эканлигига далилдир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган:

وَمَا كَانَ هَذَا الْقُرْآنُ أَن يُفْتَرَى مِن دُونِ اللّهِ وَلَكِن تَصْدِيقَ الَّذِي بَيْنَ يَدَيْهِ وَتَفْصِيلَ الْكِتَابِ لاَ رَيْبَ فِيهِ مِن رَّبِّ الْعَالَمِينَ


«Ушбу Қуръон Аллоҳдан бошқанинг томонидан тўқиб чиқарилган эмас. Ва лекин у ўзидан олдингининг тасдиғи ва китобнинг тафсилотидир. Унда ҳеч шубҳа йўқ. У оламларнинг Роббидандир». (Юнус сураси, 37-оят)

Қуръони Каримнинг сўз ва маъно жиҳатини ҳам, ҳукм ва ҳидоят жиҳатини ҳам, тарихий ва воқеъий жиҳатини ҳам, қисқаси, ҳеч бир жиҳатини Аллоҳдан бошқа зот яратишга қодир эмас. Ҳа,

«Ушбу Қуръон Аллоҳдан бошқанинг томонидан тўқиб чиқарилган эмас».

Бундай Китоб фақат оламларнинг Робби – Аллоҳ томонидан бўлиши мумкин, холос. Қанча-қанча одамлар Қуръоннинг ўзини эмас, Қуръонга ўхшаш нарсани яратишга уриндилар. Аммо уларнинг ҳеч бири Қуръони Карим у ёқда турсин, лоақал унинг битта оятига ўхшаш жумлани ҳам келтира олмадилар. Ўшаларнинг кўплари иймонга келиб, аҳли Қуръон бўлдилар. Қуръоннинг соҳиби эса Аллоҳ, фақатгина Аллоҳдир.

Шу билан бирга, унинг бошқа сифатлари ҳам бор. Шулардан бири:

«Ва лекин у ўзидан олдингининг тасдиғи»дир.

Яъни, Қуръон ўзидан аввалги набий алайҳиссаломларга келган барча китобларнинг ҳақлигини тасдиқловчи Китобдир. Яна у:

«...китобнинг тафсилотидир».

Яъни, аввалги барча илоҳий китоблардаги маъноларнинг муфассал баёнидир.

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, бошқаларга ўргатганингиздир», деб марҳамат қилганлар.

Имом Бухорий ривоятлари.

Демак, инсонларнинг энг афзали улуғ Қуръонни ўрганишни ва ўргатишга харис бўладиган кишилардир. Қуръон аҳлига эълон қилинган фазилат фақат шуни ўзигагина эмас. Балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръон аҳли Аллоҳ азза ва жалланинг аҳли эканини хабарини берганлар.

Анас ибн Молик озияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Албатта Аллоҳнинг одамлар орасида аҳллари бордир», дедилар.

Саҳобалар Эй Аллоҳнинг Расули, улар кимлар дейишди. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васалла «Улар Қуръон аҳлларидир. Улар Аллоҳнинг аҳли хос бандаларидир», дедилар.

Одамларнинг энг яхшиси бўлишингиз, Аллоҳнинг аҳлидан бўлишингиз нақадар ажойиб. Бунинг учун эса Қуръони Каримни ўрганиб бошқаларга ўргатишингиз керак.

Бу ишга Рамазон ойида яна ҳам кўпроқ уринишимиз лозим.

Мана Рамазон ойининг ярми ўтди, орамизда рўзадорлар, ибодат қилувчилар, инфоқ-эҳсон қилаётганлар қалби ва танаси покланиб бораётганлар, ҳаётига барака кираётганлар бор. Ана шуларга Роббул оламиннинг ҳузурида заҳира қилиб тўплаётган солиҳ амаллари муборак бўлсин.

Мана Рамазон ойининг ярми ўтди, орамизда жамоат намозларидан бебаҳра қолаётган, савоб ишлаб олиш ўрнига уйқу ва роҳатни устун қўяётганлар, инфоқ қилмай бахиллик қилаётганлар, қалби покланмай қаролигича қолаётганлар, ҳаётида барака кўтарилаётганлар бор. Аллоҳ таоло уларга ўтган кунлардаги гуноҳларига астойдил тавба қилишларини ўзларини тузатишларини ва қолган Рамазон кунларини ўзгача шукуҳ билан, ибодат мавсуми қилиб ўтказишларини насиб этсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳ и васаллам: «Ким Рамазонни рўзасини иймон билан савоб умидида тутса ва унинг кечаларини иймон билан савоб умидида қоим қилса, ўтган гуноҳлари кечирилади. Ким қадр кечасини иймон билан савоб умидида қоим қилса ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар.

Имом Термизий ривояти.

Аллоҳ таоло Рамазон ойини том маънода ибодат, зикр, саховат, Қуръон тиловати ойи қилиб ўтказишимизни насиб этсин ва бу ойдан гуноҳлардан покланиб чиқишимизни Ўзи бизларга осон айласин!

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади.

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло айтади .Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳгагина ибодат қилишга, Унинг динигагина ихлос қилишга, бошқа динларга мойил бўлмасликка, намозни тўлиқ ўқишга, закот давоми...

3312 14:30 / 07.04.2022
.Таровеҳ, луғатда .ором олдириш, дам бериш, маъноларида келган .тарвеҳа, сўзининг кўплик шаклидир. Истилоҳда Рамазон ойида хуфтоннинг суннати ва витр намози давоми...

12798 15:00 / 29.03.2023
Мусулмон халқлари ҳаётида ҳар йили Рамазон ойи ўзгача шукуҳ ва кўтаринки кайфият касб этиб келган.Аждодларимиз ижтимоий турмуш тарзи ҳақида сақланиб қолган давоми...

1888 14:06 / 28.04.2021
Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, кунлар, ойлар ўтиб, яна Қуръони Карим ойи ndash Рамазон ойи бетакрор шукуҳ билан кириб келди. Буюк алломалар юрти Ўзбекистонда давоми...

1122 16:36 / 29.03.2023