1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Фирдавс жаннатини сўранглар

14:30 / 07.04.2022 3362 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло айтади: «Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳгагина ибодат қилишга, Унинг динигагина ихлос қилишга, бошқа динларга мойил бўлмасликка, намозни тўлиқ ўқишга, закот беришга буюрилган эдилар. Ана шу тўғри (миллат)нинг динидир» (Баййина сураси, 5-оят).

Алқама ибн Ваққос Лайсийдан ривоят қилинади:

Алқама айтади: «Мен Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг минбар устида шундай деётганини эшитдим: “Пайғамбар алайҳиссалом: «Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир. Албатта, ҳар бир кишининг ният қилган нарсаси бўлади. Бас, кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг Расули учун бўлса, унинг ҳижрати Аллоҳга ва Унинг Расулига бўлади. Кимнинг ҳижрати дунё учун бўлса, унга эришади. Ёки аёл учун бўлса, уни никоҳлаб олади. Бас, унинг ҳижрати нима учун қилинган бўлса, ўшанга бўлади», деяётганларини эшитдим», деди.

Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар алайҳиссалом: «Ким Аллоҳга ва Расулига имон келтирса, намозни ўқиса, Рамазон ойида рўза тутса, уни жаннатга киргизиш Аллоҳга ҳақ бўлади. У Аллоҳ йўлида ҳижрат қилган бўлсин ёки ўзи туғилиб ўсган ерда ўтирган бўлсин», дедилар.

Саҳобалар сўрашди: «Эй Расулуллоҳ, одамларга бунинг хабарини берайликми?»

Расулуллоҳ жавоб бердилар: «Албатта, жаннатда Аллоҳ уни мужоҳидлар учун тайёрлаб қўйган юз даража бор. Ҳар бир даражанинг ораси осмон билан ернинг орасича. Агар сўрасанглар, Аллоҳдан Фирдавс жаннатини сўранглар. Чунки у жаннатнинг ўртасида ва жаннатнинг энг тепасида. Унинг устида Раҳмоннинг арши бор. Ундан жаннат дарёлари оқиб чиқади», дедилар.

Имом Бухорий, Имом Аҳмад, Имом Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

«Рўза аҳлига Рамазон туҳфаси» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Агар Рамазонда фаҳш ва одобсиз нарсаларни кўрсатадиган каналлардан четланиб, бомдод намози ва ундан олдинги саҳарликка куч йиғишни ният қилиб ухласак, таҳорат давоми...

1754 05:09 / 19 март
1. Рўза тутиш.2. Намозда қоим бўлиш.3. Қуръон тиловати.4. Зикр қилиш.5. Дуолар қилиш.6. Садақа бериш.7. Силаи раҳм.8. Кўзни тийиш.9. Тилни сақлаш.10. Эътикоф ўтириш.

993 14:21 / 14 март
Рамазон тақво ойидир. Бу ойда хулқимиз янада юксалиб, ҳаром ва шубҳалардан ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ тийилишимиз зарур. Шундай табаррук ойда қизкелинларимизни давоми...

2366 11:00 / 10.04.2023
Рамазон Қуръон ойи. Бу ойда Қуръон нозил бўлди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Жаброил алайҳиссаломга ҳар йили Рамазон ойида Қуръонни ўқиб давоми...

2472 11:30 / 02.04.2022
Аудиолар

121332 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42840 14:35 / 11.08.2021