1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Рамазонга оз қолди

16:00 / 08 март 4234 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўн икки ойнинг султони, муборак моҳи Рамазонга ҳам оз фурсат қолди. Ушбу ой қадимдан юртимизда халқимизга хос меҳр-мурувват, бағрикенглик ва саховат ифодаси бўлиб келган. Ўтган солиҳлардан: «Рамазон ойини қандай кутиб олардинглар?» деб сўралганида, улар: «Биз янги ойни бошқа мусулмонларга нисбатан заррача ҳам гина адоват, кек сақламаган ҳолда, қалбимизни поклаган тарзда қаршилар эдик», дея жавоб берган эканлар.

Рамазон ойларнинг султонидир.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ойларнинг энг афзали Рамазон ойидир», деганлар.

Имом Табароний ривот қилган.

Бу ҳақиқатни қуйида келадиган сатрлар ҳам тасдиқлайди.

Рамазон Қуръон ойидир. Рамазоннинг энг буюк фазилатларидан бири – бу унинг Қуръон ойи эканидадир. Аллоҳ таоло Ўзининг сўнги китоби, Қиёматга боқий қоладиган, барчани ожиз қолдирган мўъжиз каломи Қуръони Каримни нозил қилиш учун айнан Рамазон ойини танлаган. Шунинг ўзи бу ойнинг қанчалар улуғ эканини англаш учун етарлидир.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: «Рамазон ойи – унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб Қуръон туширилгандир» (Бақара сураси, 185-оят).

«Албатта, Биз У(Қуръон)ни Қадр кечасида туширдик» (Қадр сураси, 1-оят).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, Аллоҳ таоло Қуръонни аввал Лавҳул-маҳфуздан дунё осмонига бутунича нозил қилган ва бу Рамазон кечаларидан бирида – Қадр кечасида бўлган. Вақти-соати келиб, Қуръоннинг Ер юзига, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилиниши ҳам айнан Қадр кечасида бошланган. Кейинчалик ҳар Рамазонда ваҳий фариштаси Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, у зотга шу Рамазонгача нозил бўлган оятларни такрорлатадиган бўлди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этадиган йиллари Қуръонни Жаброил алайҳиссаломга икки бора ўқиб берганлар. Зайд ибн Собит, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳумо бу муборак хатмга гувоҳ бўлганлар. Бу хатм манбаларда «арзаи охир» - «сўнги ўқиб ўтказиш» деган ном билан машҳурдир.

Аллоҳим, яқинлашиб келаётган Рамазон ойини бизларга муборак қил!

Islom.uz сайти асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муборак Рамазон ойи Аллоҳ таолонинг барокатлари ва раҳмшафқатига бой ойдир.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонни васф этиб, шундай марҳамат давоми...

9472 09:05 / 01.04.2022
Мана барча мўмин ndash мусулмонлар кутиб турган муборак Рамазон ойи кириб келди. Бу рўза ойи биз учун муборак вақт, негаки бу ойда ибодат амалини мукофоти бир неча давоми...

4389 01:34 / 21.05.2018
1. Хар куни шакар, бўёқ моддаси солинган ичимликларни ичиш. Бу ичимликларни хафтасига икки мартадан ортиқ ичмасликка ҳаракат қилиш керак. давоми...

7123 13:59 / 30.05.2018
Севикли Набийимиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида Агар умматим Рамазонда қанча раҳмат борлигини билганида, уни йил бўйи давом этишини хоҳлар эдиrdquo давоми...

4305 06:00 / 22.04.2023