1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Аллоҳ таоло аёлларга нимани буюрди?

14:00 / 18.03.2022 3527 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Гоҳ-гоҳида инсон ҳуқуқи, аёллар эркинлиги, озодлиги, ҳуррияти деган чиқишлари кўзга ташланади. Хўш, улар чиндан ҳам шу нарсаларни истайдиларми?

Ваҳоланки, Аллоҳ таоло аёлнинг назокатини ва иффатини сақлаш учун унга азон ва иқомат айтишни ман этган бўлсада, бироқ озодлик, ҳуррият, эркинлик аёллар ҳуқуқи деб жар солувчилар аёлнинг саҳналарда қўшиқ айтишига рухсат бердилар.

Аллоҳ таоло аёлнинг нозиклигини ва иффатини сақлаш учун ундан жума ва жамоат намозларида ҳозир бўлишни талаб қилмади. Жар солувчилар эса аёлга театр саҳналарида роль ўйнашга рухсат бердилар.

Аллоҳ таоло аёлнинг иффатини ва ҳаёсини сақлаш учун уни Сафо ва Марва орасида югуришдан ман этган. Жар солувчилар аёлни олимпиада ва спорт мусобақаларида югуриб беллашадиган қилиб қўйди.

Аллоҳ таоло аёлнинг иффатини ва ҳаёсини сақлаш учун агар аёлнинг маҳрами бўлмаса ундан Ислом рукнларидан — ҳажни соқит қилди. Анавилар эса аёлларни турли сафарлар ва саёҳатларга маҳрамсиз борадиган қилиб қўйди.

Аллоҳ таоло аёлнинг аёллик латофатини ва зийнатини сақлаш учун ҳаж, умра ибодатини якунлагач сочини тагидан олдириш ўрнига баъзи кокилларидан бироз олиб қўйишга рухсат берди. Анавилар эса аёлларни сочини калталатишига ва ҳатто эркакларникига ўхшатиб модали турмаклар қилишига рухсат бердилар.

Аллоҳ таоло аёл кишига яширин зийнатларини номаҳрам кимсалар эшитиб қолмасликлари учун оёқ ва бошқа аъзоларга тақилган тақинчоқларни бошқаларга билинтирмасликка амр қилди. Анавилар эса аёлни зийнатлаб, хушбўйлантириб, чиройини очиб, тор, юпқа, калта либосларда кўчага чиқармоқдалар. «Ҳуррият» деб жар соладиганлар аслида аёлнинг эркинлигини, «ҳур», «озод» бўлишини истамайдилар, балки аёлга осон эришиш йўлини истайдилар.

 

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси.

Муҳаррир Хуршид Маъруф.

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Албатта, Ҳафса онамиз розияллоҳу анҳонинг шахсий сифатлари илоҳий ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дорилфунунларида олинган дарсларга йўғрилган давоми...

2153 19:30 / 01.06.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Соиб розияллоҳу анҳо бемор бўлганида кўргани кириб дедиларСенга нима бўлди, ҳаракатланишинг қийин бўлиб қолди Безгак. давоми...

1892 17:34 / 21.11.2023
Умму Салама онамиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин доимо ибодат билан машғул бўлдилар. Фақат ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг даврларидагина у давоми...

3244 15:05 / 25.09.2019
Ҳазрати Сора ва ходималари Сора подшоҳнинг қасридан Ҳожар билан қайтдилар. Уйга етиб келганларида эрлари нима ҳодиса бўлганини сўрадилар. Сора .Аллоҳ таоло давоми...

2048 11:00 / 27.11.2020