1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Мол тўплаш ва уни сарф қилиш юксак фаросатни талаб қилади

12:15 / 09.03.2022 2811 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Билол розияллоҳу анҳунинг ёнига кирдилар. Ва Ҳазрати Билол бир идишга хурмо йиғиб қўйганини кўрдилар. Шунда: «Эй Билол бу нима?» деб сўрадилар. «Меҳмонларизнгизга ғамлаб қўйдим», дедилар Билол розияллоҳу анҳу. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Эй Билол! Бу йиққан молингда дўзах оловидан тутун бўлишини хоҳлайсанми. Буларнинг барчасини нафақа қилиб юбор» дедилар. 

Имом Баззор ва Табароний ривояти.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳатто эртанги кун нафақасини ҳам ғамлаб қўйишни ёқтирмас эдилар. Нафақа қилиш учун бўлса ҳам молини ғамлаб қўйиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатларидан эмас эди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваккулнинг энг юқори нуқтасида эдилар. Бирор бир киши бу борада ул зотга тенг келолмаган. Саҳобалар орасида бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаганлари бор эди. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу шундай зотлардан эдилар.

Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга садақа қилишни амр қилдилар. Ўша пайтда менинг молим кўпроқ эди. Мен дедимки: «Бугун энди бу мусобақада Абу Бакрдан ўзиб кетаман» дедим. Молимни ярмини олиб келдим. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: «Аҳлингга нима қолдирдинг» деб сўрадилар. Шунда мен: «Молимнинг ярмини қолдирдим» деб жавоб бердим. Шунда Абу Бакр Сиддиқ ҳам молларини олиб келдилар. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: «Аҳлингизга нима қолдирдингиз» деб Абу Бакр Сиддиқдан сўрадилар. Шунда Абу Бакр Сиддиқ: «Аҳлимга Аллоҳ ва унинг Расулини қолдирдим» дедилар. Шунда мен: «Эй Абу Бакр! Ҳеч бир ишда сиздан ўтиб кетолмас эканманда» дедим.

Абу Довуд ва Термизий ривояти.

Лекин бу ҳолат фақатгина Пайғамбар алайҳиссаломга хос хусусият бўлган. Яъни, уммат бутун бойлигини нафақа қилишдан қайтарилади. Биринчи ўринда аҳлини таъминотини қилиб қўйишга буюрилади. Бунга мисол қилиб Табук ғазотидан қолиб кетган Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳуни оламиз. Тавбаси қабул бўлган оят нозил бўлганда Каъб ибн Молик шу қадар севиндиларки, ҳатто бутун молларини нафақа қилмоқчи бўлдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Молингни баъзисини олиб қол. Бу ўзинг учун яхшироқдир» дедилар. 

Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

Мол тўплаш ва уни сарф қилиш ҳам юксак фаросатни талаб қилади. Тўпланган молдан қилинган ҳар қандай садақа кишига яхшилик ва саодат олиб келади. Аммо молини тўплаб на ўзи ва на бошқаларга раво кўрмаслик, жаҳолатнинг белгисидир.

                                                                                                                    Манба: mehrob.uz


Манба
Mehrob.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шайтонни душман эканини, уни Ўз раҳматидан узоқлаштирганини эълон қилган. Барчамиз Роббимиздан бизни раҳматидан узоқ қилмаслигини давоми...

898 11:00 / 23.05.2023
Инсоният тарихига назар солган киши башариятнинг илоҳий ақидага нисбатан муаммоси ушбу коинотни тадбир қилиб турган Зотни инкор қилишда эмаслигини кўради. давоми...

1062 09:00 / 14.12.2022
.Кўнгилларини жилолантирган кишилар ранг ва ҳидлар берадиган завқлардан қутулганлардир. Улар ҳар олган нафасларида бир гўзаллик кўришади... Улар илмнинг давоми...

1702 11:10 / 17.12.2021
Қуръони каримнинг ёдланиши, тиловати ва тушунишнинг осон бўлиши ҳам Аллоҳ таоло томонидан бандаларига икром, раҳмат ва фазилатидир. Аллоҳ таоло .Қамар, сурасининг давоми...

4296 14:00 / 17.12.2023