1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Қуръон – осон ёд олинадиган ва тез ёддан кўтариладиган китоб

14:00 / 17.12.2023 4303 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони каримнинг ёдланиши, тиловати ва тушунишнинг осон бўлиши ҳам Аллоҳ таоло томонидан бандаларига икром, раҳмат ва фазилатидир. Аллоҳ таоло «Қамар» сурасининг 17, 22, 32 ва 40-оятларида:


 وَلَقَدْ يَسَّرْنَا الْقُرْآَنَ لِلذِّكْرِ فَهَلْ مِنْ مُدَّكِرٍ


«Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, эслатма олувчи борми?!» дея марҳамат қилганидек, Қуръонни зикр учун осон қилиб қўймаганида, уни тўлиқ ёдлаш, ўрганиш тугул, битта ҳарфини ҳам ўқишга бирор кишининг қудрати етмас эди.


Мужоҳид раҳматуллоҳи алайҳ «Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик» ояти «унинг қироатини енгил қилдик» деган маънони англатишини таъкидлаган. Суддий эса: «Агар Аллоҳ таоло одамзодга Қуръонни енгил қилмаганида, бирор киши Яратганнинг каломини гапира олмас эди», деган. Имом Қуртубий юқорида ўтган оят тафсирида: «Биз Қуръонни ёдлашга енгил қилдик ва уни ёдламоқчи бўлган кишига ёрдам берурмиз. Уни ёд олувчи киши борми? Унга ёрдам берилади»- деган.


 Қуръони карим уни ёдлаш ва ўқишни одатий вазифа қилиб олган киши томонидан тез ва енгил ёдланиши, уни такрорлаш ва қайта ўқишга бепарво бўлган кишининг эса зеҳни ва хотирасидан тез унутилишида бошқа китоб ва (зикр, лафз)лардан буткул фарқ қилади. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда:


 وَإِنَّهُ لَكِتَابٌ عَزِيزٌ


 »Албатта, у азиз Китобдир», деган. (Фуссилат сураси, 41-оят).


 عن أبي موسى الأشعري رضي الله عنه عن رسول الله صلى الله عليه وسلم : قال تَعَاهَدُوا هَذَا الْقُرْآنَ فَوَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ لَهُوَ أَشَدُّ تَفَلُّتًا مِنْ الْإِبِلِ فِي رواه البخاري ومسلم


 Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: «Қуръон билан боғланиб туринглар. Нафсим Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, у (Қуръон) тушовида турган туядан ҳам кўра қочувчироқдир»-деганлар. (Имом Бухорий ва Муслим ривояти.)


 وعن ابن عمر رضي الله عنهما أن رسول الله صلى الله عليه وسلم : قال نَّمَا مَثَلُ صَاحِبِ الْقُرْآنِ كَمَثَلِ الْإِبِلِ الْمُعَقَّلَةِ إِنْ عَاهَدَ عَلَيْهَا أَمْسَكَهَا وَإِنْ أَطْلَقَهَا ذَهَبَتْ رواه مسلم والبخاري


 Яна бошқа бир ҳадисда Ибн Умар розияллоҳу анҳудан Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Қуръон соҳиби тушовланган туя эгаси кабидир. Агар у билан боғланиб турса, ушлаб туради. Агар уни қўйиб юборса, қочиб кетади», дедилар. (Муттафақун алайҳ).


 Қуръони каримнинг мўъжизакорлиги қиёматгача давом этади. Унинг тез ёд олиниб, такрорлаб турмаса эсдан чиқиб қолиши ҳам ана ўша мўъжизалардан ҳисобланади. Бирор шеър ёки байтни ёдлаб кўрган инсон буни хис қилади. Уни ёдлаш учун анча мунча такрор қилади ва ёд олгандан сўнг эса уни ёддан кўтарилиши ҳам секин жорий бўлади.


 Шунинг учун ёд олган сураларимизни доимий тарзда такрор қилиб туришимиз ва унинг ҳар бирига ўнтадан то етмиш баробаргача савобга сазовор бўлишга интилишимиз лозим. Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўз Каломига муҳаббатли инсонлардан қилсин. Омин!


Жалолиддин домла Ҳамроқулов

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 июндаги 03-07/4775-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Сафо тепалиги яқинида ўтирган эдилар. Олдиларидан Исломга қарши ўз адовати ила машҳур бўлган Абу Жаҳл ўтиб қолиб, давоми...

3893 18:02 / 21.12.2017
98. Аллоҳ таоло дуоларни ижобат ва ҳожатларни раво қилади.Шарҳ Жумҳури мусулмонлар ва бошқа динлар аҳллари ҳам дуо манфаатни жалб ва зарарни даф қилиш учун энг давоми...

5424 17:59 / 19.06.2017
Али ибн Аби Ҳарора айтади .Онам йигирма йил бўлибдики, юра олмас, шол эдилар. Бир куни менга дедилар Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ҳузурига бор. Ундан мен учун дуо қилишини давоми...

1048 11:00 / 17.01.2023
y r . .4673. Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобоси розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сизлардан давоми...

7334 12:07 / 31.10.2017