1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Буюк ниятларга буюк режалар қилиш керак

14:00 / 04.03.2022 1842 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умматнинг ҳозирги ҳолатини таҳлил қилиш қийин эмас. Шариатимизни «Ўтмишнинг қабоҳати ва келажакнинг номини эшитишни ҳам исталмаган таҳликаси» деб ёдга олиниши барчага маълум. Умматдан ташқари душман кўзи билан қарайдиганлар у ёқда турсин, ҳатто ўзимизнинг ичимизда ҳам кўзларида маккорлик акс этиб турадиганлар бор. Ҳадисларда хабари берилган миллатларнинг бир жойга ғуж бўлиши ҳақиқати борган сари яққолроқ намоён бўлмоқда.

Аллоҳга ҳамд айтамиз, динимиз илк даврдаги мусаффолиги билан сақланиб турибди. Қуръонимиз, Суннатимиз ва шариатимиз қўлимизда. Олдинги умматлардаги каби бузилишлар юз бермади ва Аллоҳнинг изни ила содир бўлмаслиги аниқ. Асрлар давомида тўхтовсиз бўлаётган ҳужумларга қарамай, нозил қилинган пайтидагидек сақланиб қолган динга эга эканимиз, биз учун буюк неъмат. Ушбу неъматнинг шукронаси дин учун ғайрат кўрсатиш, неъматнинг доимийлиги учун жидди-жаҳдга киришишдан иборат.

Бир томондан неъматнинг борлиги билан фахрланиш, бошқа томондан унинг давомийлиги учун ҳаракат қилмаслик бир-бирига зиддир. Мусулмонлар ва улардан ташкил топган тузилмаларнинг Ислом неъматининг шукри учун амалга оширганлари, албатта, Аллоҳ таоло ҳисобини қиладиган нарсалар қаторидадир. Шубҳасиз, Ислом каби неъматнинг шукронаси ҳам Ислом доирасида бўлиши керак. Дастурхондан тураётганда айтилган «Алҳамдулиллаҳ» сўзи ундаги неъматлар учун етарли бўлиши мумкин, аммо коинотни қамраб олган неъмат – Исломнинг шукри коинот доирасида бўлиши керак. Хоҳ уни дин йўлида жидди-жаҳдга киришиш деймизми ёки бошқа бир ишми, унинг шукри ўша неъматнинг доирасида бўлиши лозим. Бу мезон биринчи навбатда ният билан амалга ошмоғи талаб этилади. Динимиз учун қилмоқчи бўлган ишларимиздаги ниятимиз қўлимиздаги неъматнинг ўлчовига мос келиши керак. Бутун коинотни ичига олган неъмат учун кичкина шаҳарчалик шукрни раво кўрилмайди.

Буюк ниятларга яраша режаларни ҳам буюк қилиш керак. Кундалик режалар ўткинчи бўлади. Қиёматгача боқий дин учун ҳаракат қиладиганлар кунлик, йиллик режалар билан ўралашиб қолмасликлари керак. На маълум бир шахслар, на турли тоифалар ўзларининг йиллик режалари билан қиёматгача давом этадиган лойиҳани амалга ошира оладилар. Буюк ниятлар катта режаларни юзага келтириши керак. Ундан кейин бу буюк режаларга буюк садоқат кўрсатиш талаб этилади. Агар бу буюк режаларга жон фидолик қилиш керак бўлса, жондан воз кечилади. Молга зарурат туғилса, мол берилди. Бу бир шахснинг шахсияти доирасидаги фидойилиги бўлади. Шахслардан иборат жамият доирасидаги фидокорликка эҳтиёж туғилган уни ҳам бажариш керак бўлади.

Шахсларнинг ўрнини турли жамият ва моддий имкониятлар тўлдира олмайди. Жамиятларнинг ўрнини ҳам шахслар билан алмаштириб бўлмайди. Ҳар бир тошнинг оғирлигига кўра юк босадиган жойи бўлади. Ҳар бир мўмин, ҳар бир жамият ва уюшманинг ўзига яраша вазифаси бор. Ҳар кимнинг маълум бир жавобгарлиги бор. Зиммамиздаги мажбуриятни бошқа ҳеч ким адо эта олмаслигини ёдимиздан чиқармаслигимиз лозим. Ҳеч ким ҳеч кимнинг ўрнига намозини адо этолмаслиги ҳақиқат бўлганидек, бу дин учун нимадир қилишга эҳтиёж сезилганида, бир мўминнинг бошқа бир мўмин амалга оширган ишларни ўз фойдасига ҳисоблаши ёки жамиятнинг аъзо бўлгани ҳолда ўша жамият фаолиятини шахсан ўзиники деб билиши ўз-ўзини юпатишдан бошқа нарса эмас. Бу ўлчов жамиятларга нисбатан ҳам тегишли. Ҳаммамиз бандамиз, барчамиз Ислом неъматининг фойдаланувчиларимиз. Ушбу неъматга нисбатан шукр қарзимиз бор. Еяётган нонимиз учун шукр қилганимиз ҳолда бу буюк неъмат учун ҳам унга муносиб тарзда шукрона келтирмаслигимиз, ҳозирги тил билан айтганда нонкўрлик бўлади. Нонкўр деб эсланмаслик ва номаи аъмолимизга шундай ёзилмаслиги учун қўлимиздан келган барча ишни қилишга мажбурмиз.

Ҳеч шубҳа йўқки, динимиз учун қилиниши керак бўлган нарсалар рўйхатини тузиб чиқиш мумкин. Бу рўйхат маълум бир географик ҳудуд ва маълум бир даврга қараб ўзгариши мумкин. Асосийси бу эмас. Кеча муҳим ҳисобланган вазифа бугун иккинчи даражали бўлиши мумкин. Шунингдек, қайсидир ҳудуддаги мўминлар учун биринчи даражали амал билан бошқа ҳудуддагилар учун муҳим амал ўртасида фарқ бўлиши мумкин. Умматнинг масъулиятини ҳис қиладиганлар, хусусан, олимлардан муҳим ва устувор вазифаларни тартибга солиш талаб этилади. Агар улар буни эътиборсиз қолдиришса, уламолар намоз ўқимагани учун биз ҳам намоз ўқимаймиз деб ўйламайдиган мўминлар бу вазифаларни ҳам эътиборсиз қолдиришмайди. Албатта, бунда олимлар имкониятни бой беришади, аммо умматнинг ёшлари уларнинг вазифасини зиммаларига олиб, йўлда давом этишади. Гарчи олимлар ўзларига хос ҳиссиётлари, яширин ташвишларини биринчи ўринга чиқаришса-да, уммат ёшлари ва уларнинг қалбидаги ҳаяжон бу йўлни ёритишга кифоя қилади.

Буюк ва бетакрор Ислом неъматининг шукронаси сифатида амалга оширадиган ишларимиз қуйидагилардан иборат:

Шахс ва жамият ўлароқ йўқ бўлиб кетмасдан, аслимиз ҳисобланган асҳоби киромлардан ажралмаган ҳолда ўзимизни сақлаб қолишимиз керак. Бу биринчи галдаги вазифамиз.

Иккинчи ишимиз эса биздан бошқа инсон ва жинлар жамоаси билан бир тану жон бўлиш.

Учинчиси, қиёматгача боқий динга эътиқод қилувчилар сифатида бепоён ҳудудларга тарқалиб кетган режалар устида бирлашишимиз керак.

Зиммамизга тушганини қўлимиздан келганича бажарайлик. Қила оладиганимиз ва қилмаганларимиз ўртасидаги ҳисобни эса Аллоҳга қолдирайлик. Нима бўлганда ҳам У кўради, билади ва ҳисобга олади.

Нуриддин Йилдиз

Маҳмуд Маҳкам таржимаси 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам София бинти Ҳуяй онамиз розияллоҳу анҳонинг ҳузурларига кирганларида София онамиз йиғлаб ўтирган эдилар. Набий соллаллоҳу давоми...

2555 13:19 / 14.01.2022
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам .Уч нарсага қасам ичаман. Банданинг моли садақа қилиш билан камаймайди. Кимга бирон зулм етганида сабр қилса, Аллоҳ унинг давоми...

3528 12:30 / 10.06.2021
Ҳамма тарафда жаҳолат ҳукм сурган бир пайт. Ҳали Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга оламни жоҳилият зулматидан Ислом нурига ҳидоят қилиш учун давоми...

2055 19:05 / 11.12.2019
IIIҲафса бинти Умар розияллоҳу анҳо нубувват хонадонига янги аъзо бўлиб келганларида у ерда Савда онамиз ва Оиша онамиз бор эдилар. Ҳафса бинти Умарнинг оталари давоми...

2050 13:30 / 16.03.2019