1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳилол нашрда устоз Абдулҳамид домла Муҳаммад Турсуннинг китоблари тақдимоти ўтказилди

22:00 / 03.03.2022 1981 pdf Ўқиш режими + -


2022 йил 3 март куни «Китобхонлик мактаби» лойиҳасининг навбатдаги сони ўтказилди. Ушбу сонда аввал хабар берганимиздек, Ислом олими, устоз Абдулҳамид Муҳаммад Турсуннинг қаламларига мансуб уч китоблари «Биз иймон келтирган Исломнинг тартиб ва кўринишлари», «Шажаратул маориф», ҳамда «Тасаввуф ва унинг ҳақиқати ҳақида муқаддима», китобларининг таништирув тақдимоти бўлиб ўтди. Лойиҳанинг навбатдаги меҳмонлари тақдимотнинг асосий сабабчиси ҳисобланган устоз Абдулҳамид домла Муҳаммад Турсун, «Ҳазрати Али» жомеъ масжиди имом-хатиби, устоз Салоҳиддин домла Шарипов, моҳир таржимон ҳамда ислом ва тасаввуф таълимотини ўрганган олим Мирзо Кенжабек домла, «Ҳилол-нашр» нашриёти раҳбари, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ ҳамда илм аҳллари ва тингловчилар иштирок этдилар. Шунингдек, опа-сингилларимиз ҳам тақдимотга ташриф буюриб, илм чашмаларидан баҳраманд бўлдилар.  

Тақдимотни islom.uz портали ходими Қамариддин Бекмуҳаммад олиб борди.

Дастлаб тақдимот маросимини Исмоил домла Муҳаммад Содиқ очиб бердилар ва мезбон сифатида барча ташриф буюрган устозларга, китобсевар мухлисларга миннатдочилик билдириб ўтдилар. 

Сўнгра устоз Салоҳиддин домла Шарипов олим Абдулҳамид домла Муҳаммад Турсуннинг таржима қилган китоблари «Биз иймон келтирган Исломнинг тартиб ва кўринишлари» ҳақида суҳбат қилиб бердилар. Ушбу рисоланинг муаллифи доктор Юсуф Қаразовий бўлиб, ушбу китобни арабчадан Абдулҳамид Муҳаммад Турсун домла таржима қилганлар. «Мухтасар рисола бугунги кундаги мусулмон кишига Исломни англаш йўлини ёритиб беради ва унинг Ислом ҳақидаги тасаввурини соғломлаштиради, Исломнинг юзидан зулмат пардасини олиб ташлайди, уни яхши фаҳмлаш учун зарурий қоида ва маълумотларни тақдим этади», дея таъриф билан бошладилар устоз Салоҳиддин домла. — Ҳақ дин — ҳақ маданиятнинг асосидир. Аммо «динсиз маданиятли бўлиш» фикри «маданиятсиз диндор бўлиш» фикри каби бутунлай рад этилган. Рисолада «Биз қандай исломга чорлаймиз?», «Исломнинг мақсадлари равшандир», «Ислом яхлитдир, у бўлакларга бўлинмайди», «Муносабатлар ва амаллар ўртасидаги мувозанатни сақлаш» каби долзарб мавзуларда мусулмонлар учун муҳим маълумотлар ўрин олган. 

Кейин гўзал нашида ижро этилди. 

Сўнгра устоз, олим Мирзо Кенжабек домла «Тасаввуф ва унинг ҳақиқати ҳақида муқаддима» китобини таништириб ўтдилар. Ушбу китоб нафс ва қалб тарбиячиларидан бири, «Табақот Сўфийя» китобининг муаллифи, имом Абу Абдурраҳмон ибн Ҳусайн Азди Суламий қаламига мансуб бўлиб, ушбу китоб исломий соф тасаввуф ҳақида маълумот беради. Китоб кенг ўқувчилар оммасига, шунингдек, тасаввуф мактаби тингловчилари ва тадқиқотларига фойдали манба бўлади. Китобни Абдулҳамид Муҳаммад Турсун домла таржима қилганлар. «Бу китобда пок фазилатларни ўзида жам қилган исломий тасаввуф мавзулари ёритилган» дея таништириб ўтдилар Мирзо Кенжабек домла. Шунингдек, устоз Қуръон оятларидан, уламоларнинг тасаввуфга оид маълумотларидан ҳам гапириб ўтдилар. 

Сўнгра «Ҳилол-нашр» нашриётининг интернет бўйича мутахассиси Бунёдбек Пўлатов юқоридаги китобларнинг электрон нашрини ўқувчилар чегирма билан харид қилишлари ҳақида маълумотлар бериб ўтди. 

Кейин бугунги китоблар тақдимотининг муаллифи, таржимон, Ислом олими, устоз Абдулҳамид Муҳаммад Турсун домла сўзга чиқиб, ўзлари таржима қилган асар имом, шайх Изз ибн Абдуссалом Суламий қаламига мансуб «Шажаратул маориф», «Маърифатлар шажараси» номли китоб ҳақида маълумотлар бериб ўтдилар. Ушбу китоб ғарбу шарқдаги илм аҳли ва фозиллар томонидан юқори баҳо берилган қомусий асарлардан бири ҳисобланади. Уламолар султони, аллома Изз ибн Абдуссалом Суламийнинг таржимаи ҳоллари ҳақида Ибн Субкий, Иснавий, Ибн Касир, Бадруддин Ҳалабий, Ибн Мулаққин, имом Суютий, Абдуллоҳ Шарқовий ва бошқалар ўзларининг сийрат ва уламолар тарихига бағишланган китобларида зикр қилишган. Жумладан, Ибн Субкий ўзининниг «Табақот Шофиъийя» китобида аллома Изз ибн Абдуссаломнинг мазкур китоби ҳақида шундай ёзади: «Шажаратул маориф» китоби жуда яхшидир».

Китоб Қуръони Карим ва Суннати шарифа маъноларини тўғри тушуниш ва фаҳмлашда катта ёрдам беради. Хусусан, ўқувчилар китобдан Ислом динининг таълимотлари ҳақида зарур ва қизиқарли маълумотларни олишлари, шунингдек, имом-хатиблар, воиз ва манбашунослар ҳам истифода қилишлари мумкин. 

Устоз Абдулҳамид домла китобнинг 202-фаслидан Аллоҳ толонинг мулоқоти зикри ҳақида гапириб ўтдилар. 

Жумладан, китобда Аллоҳ таолонинг каломи: 

«Аллоҳдан қўрқингиз ва билингизки, сиз У билан мулоқот қилувчидирсиз» (Бақара сураси, 223-оят) ҳамда 

«Аллоҳдан қўрқингиз ва билингизки, сизлар, албатта (қиёматда) Унинг ҳузурига йиғилурсиз» (Бақара сураси, 203-оят) оятини китобдан иқтибос келтириб, гўзал ҳолатда ифодалаб бердилар. Устоз нутқлари якунида бугунги тақдимотга ташриф буюрган барча илм аҳлларига ташаккур билдирдилар. 

Тақдимот сўнгида Қуръон тиловати ўқилиб, устозлар томонидан дуолар қилинди. 

«Китобхонлик мактаби» лойиҳаси islom.uz порталининг ижтимоий саҳифаларида онлайн тақдим этилди.

                                                                                                                            Хуршид Маъруф



Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яқинда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган ойлари муносабати билан muslimaat.uzrdquo аёлқизлар сайти ходималари томонидан Набийга салавот айтингrdquo давоми...

2872 15:44 / 05.12.2018
2019 йил 14 апрель куни фазилатли шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг сафдоши ва шогирди Британия муфтийси, етук муҳаддис, фақиҳ, шайх Шаббир ибн Аҳмад ибн Исмоил .Hilol nashr, давоми...

2477 09:34 / 15.04.2019
Кўпгина Ғарб оммавий ахборот воситалари Исроилни Ғазога қарши давом этаётган урушида қўллабқувватлашда давом этаётган бўлсада, кўплаб мусулмонлар, хусусан, давоми...

1666 13:45 / 23.10.2023
Бугун, 17 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Икки Муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг давоми...

728 12:11 / 17.08.2022
Видеолар
Аудиолар

121550 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43034 14:35 / 11.08.2021