1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Жума намози мусулмонлар байрами

11:00 / 02.12.2022 2773 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ سَلَامٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ عَلَى الْمِنْبَرِ فِي يَوْمِ الْجُمُعَةِ: مَا عَلَى أَحَدِكُمْ لَوِ اشْتَرَى ثَوْبَيْنِ لِيَوْمِ الْجُمُعَةِ سِوَى ثَوْبِ مِهْنَتِهِ . رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَأَبُو دَاوُدَ.

Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Жумъа куни минбарда туриб:

«Бирортангиз Жума куни учун меҳнат кийимидан бошқа икки кийим сотиб олса, қандай ҳам яхши бўлар эди», деганларини эшитдим».

Ибн Можа ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

Бу ҳадиси шарифдан ҳар бир мусулмон киши Жума куни намозга кийиб бориш учун янги ва яхши кийим қилиб қўйиши марғуб эканлигини билиб оламиз.

Иш кийими билан Жумага бориш яхши эмас. Одам ишлаганда терлайди, кийимига турли нарсалар тегади, булар эса турли нохуш ҳидлар тарқалишига сабаб бўлади.

Жума намози эса ҳафталик байрам, мусулмонлар жамоаси тўпланадиган маросимдир. Унда манзара ҳам, ҳидлар ҳам гўзал бўлиши керак. Бу ҳолат эса ҳар бир инсон Жумага алоҳида яхши кийим кийиб борганида юзага келади. Шунинг учун Жума намозига ғусл қилиб, озода кийимларни кийиб боришни одат қилишимиз лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким масжидда йўқолган нарсасини сўроқлаган одамни эшитса, давоми...

1779 16:30 / 20.06.2021
. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сизга муборак Рамазон ойи келди. Аллоҳ азза ва жалла давоми...

1889 16:28 / 11.04.2021
. . . .Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Пешинни беш ракат ўқидилир. Бас, у зотга.Намозда давоми...

2482 14:00 / 21.02.2021
. . .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи намозларда бир давоми...

2083 17:30 / 17.10.2021