1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Фақат Ўзидан сўрайлик!

10:00 / 21.02.2022 3508 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

«Қачон бандаларим сендан Мен ҳақимда сўрасалар, бас, албатта, Мен яқиндирман. Дуо қилувчи Менга дуо қилганда, дуосини ижобат қилурман. Бас, Менга ижобат қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар. Шоядки, тўғри йўлни топсалар» (Бақара сураси, 186-оят).

Бирлашган Араб Амирликларининг таниқли тадбиркорларидан бири билан матбуот анжумани бўлаётган эди. Журналистлар тадбиркордан бошидан кечирган энг ажойиб воқеа ҳақида сўрашди. Тадбиркор гап бошлади:

«Кечаларнинг бирида бироз безовталикни ҳис этдим ва тоза ҳавода сайр қилишга қарор қилдим. Бир маҳалладан ўтиб кетаётганимда, очиқ турган масжид ёнидан ўтдим. Ўзимга ўзим: «Нега бу ерга кириб, икки ракат намоз ўқимаслигим керак экан?!» дедим-да, шартта масжидга кирдим. Қарасам, масжид ичида бир киши қиблага юзланган ҳолда қўлларини кўтариб, Аллоҳ таолога шунақа дуо қиляптики, берилиб, зорланиб дуо қилаётган эди. Унинг ҳолатини кўриб, қийин аҳволда қолганини англадим.

У дуо қилиб бўлгач, ундан сўрадим: «Қарасам, дуо қилаётган экансиз. Бошига ташвиш тушган одам каби берилиб, зорланиб дуо қилаётганингизни кўрдим, сизга нима бўлди?»

«Зиммамда мени чарчатиб, безовта қилиб турган қарзим бор» деди у.

«Қанча қарзингиз бор?» деб сўрагандим, «Тўрт минг» деди.

Ҳамёнимдан тўрт минг чиқариб, унга узатдим. Хурсанд бўлиб, ташаккур айтди ва ҳаққимга дуо қилди. Сўнг ёнимдан телефон рақамим ва манзилим ёзилган ташриф қоғозимни олдим ва унга «Бу ташриф қоғозини олинг. Агар бирор ҳожатингиз бўлиб қолса, олдимга келишга ёки менга қўнғироқ қилишга иккиланманг» дедим.

Ўзимча у бу таклифдан хурсанд бўлади деб ўйладим.

Лекин унинг айтган гапи мени лол қолдирди. У нима деганини биласизми?

«Йўқ, биродарим, Аллоҳ сизни яхшилик ила мукофотласин! Бу ташриф қоғозига эҳтиёжим йўқ. Ҳар гал бирор ҳожатим чиқиб қолса, Аллоҳга ибодат қилиб, қўлларимни кўтариб, ҳожатимни Ўзидан сўрайман. У Зот худди ҳозир ҳам ҳожатимнинг раво бўлишини осон қилгани каби доим осон қилмоқда» деди.

Ушбу қисса мана бу саҳиҳ ҳадисни ёдимга солди.

عن عبد الله بن عمر رضي الله عنهما عن النبي صلى الله عليه وآله وسلم:

” لو توَكّلتُم على الله حَقّ توَكُّلِهِ لَرَزَقَكُم كما يَرزُقُ الطيرَ تَغدو خِماصا وتَروحُ بِطانا ”

(الترمذي وقال حديث حسن وصححه الحاكم)

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар:

«Агар сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккул ила боғланганингизда эди, оч кетиб тўқ қайтган қуш каби ризқланган бўлар эдингиз».

Термизий ривоят қилган ва ҳасан-саҳиҳ деган, Ҳоким саҳиҳ, деган.

Аллоҳ таоло бизни Ўзига ҳақиқий маънода таваккул қилувчи ва ҳожатини фақат Ўзидан сўровчи бандаларидан айласин!

У Зот барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Интернет маълумотлари асосида

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Мавзуга оид мақолалар
.Роббингиз Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман деди, Ғофир сураси, 60оятБаъзилар .Одамлар Аллоҳдан сўрайдилар, аммо Аллоҳ ҳеч нарса бермаслиги ёки сўрамаган давоми...

2883 11:30 / 25.03.2022
Тиббиёт соҳаси тараққий этиши натижасида бугунги кунда тана аъзолари, ички органларни ўзгаларга кўчириб ўтказиш амалиёти дунёнинг кўплаб давлатларида давоми...

1189 11:03 / 11 январь
Тавба илм, ҳол ва амалдан иборат бўлиб, бу уч нарса бирбирига чамбарчас боғлиқдир.1. Илм гуноҳларнинг зарари жуда ҳам катта эканига ва гуноҳлар банда билан унга давоми...

3288 18:40 / 23.02.2019
Охиратда соясалқинда туришга уринайликИссиқ қандай бўлаётганини ҳис қиляпмиз. Дунё иссиғига оҳвоҳ деймиз. Ҳаво исиганда, соясалқин жойларга қочамиз. Ваҳоланки, давоми...

3673 09:03 / 08.07.2021