1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Иссиқ ҳарорат бетоқат қиляптими?

09:03 / 08.07.2021 3668 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Охиратда соя-салқинда туришга уринайлик!

Иссиқ қандай бўлаётганини ҳис қиляпмиз. Дунё иссиғига оҳ-воҳ деймиз. Ҳаво исиганда, соя-салқин жойларга қочамиз. Ваҳоланки, қуёш биздан 150 млн км узоқликда жойлашган.

Охиратда қуёш инсонларнинг бошлари тепасига олиб келиб қўйилади. Ҳар ким дунёдаги амалига яраша терига ботиб боради. Баъзилар тўпиғигача, баъзилар тиззасигача, айримлар бўйнигача. Биз шу пайтда соя-салқин жойда туришга кўпроқ муҳтож бўламиз. Етти тоифа инсонлар борки, улар бу кунда Аллоҳнинг Арши соясида турадилар. Булар қуйидагилардир:

1. Одил раҳбар.

2. Роббисининг ибодатида ўсган йигит.

3. Қалби масжидларга боғланган киши.

4. Бир-бирини Аллоҳ учун яхши кўрган, Аллоҳ розилиги йўлида жамланиб, Аллоҳ розилиги йўлида ажраладиган дўстлар.

5. Мансабли ва чиройли аёл бузуқликка чорлаганда, «мен Аллоҳдан қўрқаман» деган киши.

6. Ўнг қўли берган садақани чап қўли билмайдиган (даражада махфий садақа қилган) киши.

7. Ёлғиз ҳолатда Аллоҳни зикр қилганда кўзи ёшланадиган киши.

Ушбу ҳадисни Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий, Имом Насоий раҳимаҳумуллоҳ ривоят қилганлар.

Аллоҳ таоло бизни Аршининг соясида турувчилардан қилсин!

Қуйидаги расмдаги Коста-Рика, Таиланд, Колумбия каби давлатларда ўсадиган дарахт бўлиб, соясининг узунлиги баъзи пайтларда 50 метрга етар экан. Яйловда ўтлаётган мол-қўйлар ва чўпонлар шу ерда дам олар экан.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Хулайд Асарий раҳматуллоҳи алайҳ улуғ тобеинлардан бўлиб, Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу билан кўришиб, у зотдан ҳадис ривоят қилган. Бу киши ҳақида улуғ тобеин давоми...

2350 09:00 / 22.12.2022
Аллоҳ таоло инсонни ибодат учун яратди, шунингдек, унга турли хил хоҳишистаклар берди. У истаклар ичида гуноҳ ишларнинг шавқи ҳам бор. Шу нарсаларга қарамасдан, давоми...

1281 11:55 / 29.03.2023
Доимо ҳақ йўлда бўлинг, бу йўлда юргувчиларнинг озлиги сизни ташвишлантирмасин. Ботил йўлдан сақланинг, у йўлда ҳалок бўлгувчиларнинг кўплиги сизни алдаб давоми...

7325 11:00 / 01.07.2022
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар .Кимки Аллоҳнинг ҳузурида унга нима борлигини билишни истаса, ўзида Аллоҳ давоми...

3411 14:00 / 12.09.2022