1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимизда «Ҳидоят сари» илмий-маърифий онлайн телеканали ташкил этилди

19:32 / 07.07.2021 1536 pdf Ўқиш режими + -

МТРК архив фондида диний илмий экспертизадан ўтган, турли талқинга ўрин бермайдиган даражада ишончли маълумотларга асосланган диний-тасаввуфий, илмий-маърифий, исломшунослик ва тарих, аждодлар мероси каби туркум теледастурлар, алломалар ҳақида ҳужжатли фильмлар, уламо ва имом-хатибларимизнинг маърифий суҳбатлари, шунингдек, ҳадису ривоятлар асосида тайёрланган махсус фильмлар, теленовелла ва ижтимоий телероликларнинг сон жиҳатдан салмоқли базаси мавжуд. Бу ҳақда МТРК раҳбари Алишер Хаджаев ўзининг facebook даги саҳифаси орқали маълум қилди.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг ОТТ платформасида ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни соғлом эътиқод ва миллий қадриятларга содиқлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро ҳамжиҳатлик руҳида тарбиялаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, шунингдек, ёшларнинг маданий-маърифий, диний билимларини оширишдан иборат бўлган «Ҳидоят сари» илмий-маърифий виртуал (онлайн) телеканалини ташкил этиш мақсадга мувофиқ.

Теледастурларни интернет орқали кузатиб бориш имконини берувчи, туну кун ишлайдиган «Ҳидоят сари» илмий-маърифий виртуал (онлайн) телеканалда Ўзбекистон МТРК тизимида ишлаб чиқилган ва ўрнатилган тартибда тегишли илмий, диний экспертизалардан ўтказилган, эфирга узатилган ва бугунги кунда МТРК Архив Фондида сақланаётган қуйидаги телемаҳсулотлар ўрин олади:

— Мамлакатимизда Ислом маданияти, илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк алломаларимиз меросини, муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларни обод этиш, муқаддас динимиз мусаффолигини асраш, аҳоли, айниқса, ёшларни Ватанга садоқат, миллий-диний қадриятларимизга ҳурмат ҳамда турли миллат ва эътиқод вакилларига нисбатан бағрикенглик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишлар кенг тарғиб этилган теледастурлар;

— Халқимизнинг диний саводхонлигини ошириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари билан аҳолини яқиндан таништириб бориш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган чуқур фалсафий ва ибратга йўғрилган илмий-оммабоп ва бадиий кўрсатувлар;

— Бугунги глобаллашув даврида инсоният ҳаётига хавф солаётган муаммолар ҳамда оилавий, одоб-ахлоқ ва ёш авлод тарбиясининг долзарб масалалар юзасидан дин соҳаси вакиллари, мутахассис ва олимлари билан баҳс-мунозара ва мулоқотлар, давра суҳбатлари;

— Аҳоли, хусусан ёшларни ғаразли кучлар ва оқимларнинг таъсиридан асраш, терроризм ва экстремизм ғояларининг асл мақсадларини фош этиш, ҳар хил оқимлардан, шу жумладан, «оммавий маданият»нинг зарарли иллатларидан ҳимоя этишга йўналтирилган махсус кўрсатув ва роликлар.

Ўзбекистон МТРК ОТТ платформасини мамлакатимиз ва ер юзининг исталган нуқтасидан туриб кузатиб бориш имконияти янада ортгани, платформанинг мухлислари сони кундан-кунга кўпайиб бораётганини инобатга оладиган бўлсак, ташкил этиладиган «Ҳидоят сари» илмий-маърифий виртуал (онлайн) телеканали юртимизда диний бағрикенглик, буюк аждодларимиз, муқаддас қадамжолар, тарихий обидаларни тарғиб этиш, ёшларимизнинг диний-маърифий билимларини янада оширишда улкан аҳамият касб этади. Ушбу «Ҳидоят сари» илмий-маърифий виртуал (онлайн) телеканалини қуйидаги манзилда кузатиб бориш мумкин:

https://www.uztv.tv/channels/hidoyat-sari

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 14 декабрь куни устозларимиз Муҳаммад Айюб домла Косоний ва Исмоил домла Муҳаммад Содиқ ҳамда Айман Ҳасаний Жанубий Кореянинг Чеонгжу Ислом давоми...

1059 17:10 / 17.12.2022
Бугун, 9 март куни Наманган шаҳридаги .Ҳидоя, ўрта махсус ислом таълим муассасасининг бир гуруҳ устоз ва талабаларини моддий рағбатлантириш мақсадида тадбир бўлиб давоми...

907 20:15 / 09.03.2023
Котдивуарнинг Ғарбий Африка шимолидаги етти шаҳарда жойлашган ndash Тингрела, Куто, Соробанго, Саматиҳила, МъБенге, Кауара ва Конгодаги саккизта судан услубидаги давоми...

1226 13:00 / 17.11.2021
Рамазон ойи миллий анъана ва қадриятларга мос тарзда ўтказиладиПрезидент томонидан .Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида,ги қарор имзоланди. давоми...

2354 21:35 / 08 март
Аудиолар

121325 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42834 14:35 / 11.08.2021