1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Ким Қуръонни дунё ва дунё эгалари учун ўқиса...

17:20 / 18.02.2022 1652 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаммад ибн Ҳусайн роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Ким Қуръонни дунё ва дунё эгалари учун ўқиса демак у Қуръоннинг ҳарфларини ёд олиб ҳукмларини зое қилибди. У Қуръонни бойларнинг пулини оладиган, ўз ҳожатларини бажарадиган, дунё эгаларини улуғлайдиган, фақирларни таҳқирлайдиган воситага айлантирибди. У агар бойга ёки унинг фарзандига илм ўргатса унинг бойлигини тамаъ қилиб уларга юмшоқ ва чиройли муомала қилади. Агар фақирга ёки унинг фарзандига илм ўргатса унга қўпол гапиради. Чунки унинг пули йўқда.

Агар овози яхши бўлса-ю уни подшоҳлар, амирлар, бойлар чақирса уларга Қуръон ўқиб беради, намоз ўқиб беради. Агар фақирлар чақиришса бу унга оғир ботади. Уларнинг пули йўқда.

Одамларга Қуръони билан фахрланади. Ўзининг турли қироатларни билишини кишиларга ҳужжат қилади. Қироатлардаги ғариб нарсаларни билишини айтади.

Ўзига ўхшаб ёдламаганларнинг барини айблайди. Ўзига ўхшаб ёдлаган бўлса уларнинг айбини қидиради...

Унинг қалбида хушуъ йўқ. Кўп кулади. Бефойда ишларга берилади...».

Муҳаммад ибн Ҳусайн Ожурий роҳимаҳуллоҳнинг

«Қуръон ҳофизлари одоби» китобидан.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бизнинг динимизда фақат мусулмон кексаларни эъзозлаш билан чегараланиб қолинмаган. Бу иш кенг миқёсда бўлиб, мусулмонлар билан бир диёрда яшаб турган давоми...

3633 21:52 / 08.05.2018
Алҳамдулиллаҳ, доимо халқ орасида юрамиз, кечаю кундуз одамлар билан мулоқотда бўламиз. Кимнингдир ҳаёт тарзидан хурсанд бўлсак, кимларнингдир дунёқарашидан давоми...

3614 18:06 / 21.05.2018
Умму Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйимдан чиқаётганларида юзларини самога қаратиб доимо Ё Роббим, адаштириш давоми...

6855 09:00 / 19.10.2017
Бир неча йил олдин меҳнат муҳожирлигида эдик. Дубайдаги дўконда молларимизни саралаб ўтирибмиз. Шу дўконда хизматчи бўлиб ишлайдиган ўттиз беш ёшлардаги ҳинд давоми...

2237 15:00 / 20.11.2021