1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Исломда ғайримусулмон кексалар ҳам эъзозланади

21:52 / 08.05.2018 3632 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бизнинг динимизда фақат мусулмон кексаларни эъзозлаш билан чегараланиб қолинмаган. Бу иш кенг миқёсда бўлиб, мусулмонлар билан бир диёрда яшаб турган ғайримусулмон кексаларни ҳам ҳурмат-иззат қилишни ўз ичига олган. Инсонпарварлик борасида қилинган бу буюк ишлар тарих саҳифаларига олтин ҳарфлар ила битиб қўйилган.

Аллоҳ таоло Мумтаҳана сурасида марҳамат қилади:

«Аллоҳ сизлар билан дин борасида уруш қилмаган ва сизларни диёрларингиздан қувиб чиқармаганларга яхшилик ва адолат қилишдан сизларни қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севадир» (8-оят).

Аллоҳ таоло бу ояти каримада мўмин-мусулмонларни бошқа миллат ва диёнат вакиллари билан, агар улар мусулмонларга диний адоват ила уруш қилмаса ва уларни сиқувга олиб, ўз диёрларидан чиқариб юборишга уринмаса, яхши алоқада бўлишга буюрмоқда ва уларга нисбатан адолатли бўлишни таъкидламоқда.

«Ҳа, эй мусулмонлар,

«Аллоҳ сизлар билан дин борасида уруш қилмаган ва сизларни диёрларингиздан қувиб чиқармаганларга яхшилик ва адолат қилишдан сизларни қайтармас».

Ушбу ҳукм Ислом динининг нақадар инсонпарвар ва кенгбағир дин эканининг ёрқин далилидир. Бу дин бошқа диндагиларга яхшилик ва адолат қилишдан ҳеч кимни ман қилмайди.

«Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севадир».

Бундай улуғвор ҳукмни ўзга тузум ва динлар жорий эта олмаганлар.

Юқорида Расулуллоҳ алайҳиссалом мушрик ҳолидаги Абу Қуҳофа розияллоҳу анҳуни қандай эъзозлаганларини кўрдик. У зот алайҳиссалом бошқа бир қанча ғайримусулмон кексаларни эъзозлаганлари сийрат китобларимизда ривоят қилинади.

Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг бош шогирдлари Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳи ўзининг «Харож» номли китобида қуйидагиларни ёзадилар:

«Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир қавмнинг эшиги олдидан ўтаётиб, катта ёшдаги кўзи ожиз одамнинг тиланиб турганини кўрди. Сўнг унинг билагидан тутиб:

«Қайси аҳли китоблардансан?» деб сўради.

«Яҳудийман», деди у.

«Сени мен кўрган нарсага нима мажбур қилди?» деди.

«Жизя, эҳтиёж ва ёш», деди.

Шунда Умар розияллоҳу анҳу унинг қўлидан ушлаб, уйига олиб борди. Уйидаги борини олиб берди. Кейин байтулмолнинг хазиначисига одам юбориб, «Бунга ва бунга ўхшаганларга қаранглар! Аллоҳга қасамки, агар унинг ёшлигини еб, қарилик чоғида уни бепарво ташлаб қўйсак, инсоф қилмаган бўламиз. «Садақалар фақирларга, мискинларгадир». Ушбу одам аҳли китобнинг мискинларидандир», деди. Сўнгра ундан ва унга ўхшаганлардан жизя олишни бекор қилди».

Бошқа ривоятларда айтилишича, Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг буйруқларига биноан ўша одамга нафақа ҳам белгиланган. Кекса мусулмонларни нафақа билан таъминлаш ҳам ўша яҳудий қариянинг сабабидан жорий қилинган.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Кексаларни эъзозлаш китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибнул Қоййим ўзининг .Мифтоҳу дорус саодати, номли китобида келтиради.Ибн Аббос розиёллоҳу анҳу айтади.Шайтонлар Иблисдан сўрашди Сени олим вафот этганида қаттиқ давоми...

1089 11:07 / 16 февраль
Агар Унинг ҳузуридаги қадрингни билмоқчи бўлсанг, сенга нима қилдириб қўйганига боқ. Ибн Атоуллоҳ .Ҳикматлари,дан Чунки манзилмартабалар меҳмоннинг даражасига давоми...

1237 14:00 / 06.02.2023
.Ҳаё, сўзи луғатда уятсизликнинг тескарисини англатади. Бошқача қилиб айтганда, .Ҳаё айбдан ва ёмонланишдан қўрқиб, ўзини паст олиш ва ўзгаришдир,.Уламолар ҳаёни давоми...

4924 20:44 / 09.05.2017
4656. Хавла бинти Ҳаким розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким бир манзилга тушгандан кейин .Аъуузу бикалиматиллаҳиттааммаати мин давоми...

10170 19:19 / 21.03.2018