1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Пайғамбарлар қиссаси

Одам Мусони енгди

11:05 / 26.01.2022 4049 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Набий алайҳиссалом ғайбга оид ҳадисларни ривоят қилиб айтиб берсалар мазза қиласиз. Бу ҳадисларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рисолат мажлисларини тузмасалар, саҳобалар у зотнинг нурларидан баҳраманд бўлмасалар биз ҳеч қачон била олмас эдик.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Одам ва Мусо алайҳиссаломлар Роббилари ҳузурида ҳужжатлашишди. Одам алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломни енгдилар. Мусо алайҳиссалом дедилар:

- Сиз Аллоҳ Ўз қўли билан яратган, унга Ўз руҳидан пуфлаган, фаришталарини унга сажда қилдирган, унга жаннатни маскан қилиб берган, сўнгра гуноҳи туфайли инсонларни жаннатдан ерга туширган кишимисиз?!

Одам алайҳиссалом дедилар:

- Сен Аллоҳ Ўзининг рисолати ва каломи учун танлаб олган, сўнгра унда ҳамма нарсанинг баёни бўлган лавҳларни берган, сўнгра унга яқиндан муножот қилган Мусомисан? Аллоҳ тавротни мени яратишидан неча йил олдин ёзган экан?

Мусо алайҳиссалом дедилар:

- Қирқ йил!

Одам алайҳиссалом сўрадилар:

- Унда «Одам Роббисига осий бўлиб адашди», деган оят бор эдими?

Мусо алайҳиссалом жавоб бердилар:

- Ҳа!

Одам алайҳиссалом дедилар:

- Аллоҳ мени яратишидан қирқ йил олдин ёзиб қўйган нарса билан мени маломат қиласанми?!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Одам Мусони енгди!».

Икки буюк зотнинг суҳбатига қаранг. Одам ва Мусо алайҳимас саломлар борлиқдаги энг муҳим масала бўлмиш жаннат ҳақида баҳс қилаяптилар. Иккиси ҳам бир-бирининг фазилатини билишади. Мусо алайҳис саломнинг маломатлари Одам алайҳис саломнинг фазилатларини у зотга унуттирмади. Одам алайҳис саломнинг ўзларини ҳимоя қилишлари Мусо алайҳис саломнинг фазилатларини у кишига унуттирмади.

Кишилар билан келиша олмай қолганимизда ҳам уларнинг ҳурматини  сақлашимиз керак. Битта кўнгилсиз воқеа учун бир кишининг порлоқ тарихини ўчириб ташламанг. Сахий киши бир марта сизга сўраган нарсангизни бермаса унинг олдинги саховатини унутиш керак эмас. Ҳалим инсон бир марта ғазаб қилса унинг олдинги ҳилмини унутмаслик керак. Арабларда мақол бор:

«Ҳар қандай югурик от ҳам қоқилади!».

Аллоҳ таоло ҳамма нарсани лавҳул маҳфузда ёзиб қўйибди. Унинг ёзган ҳамма нарсаси албатта содир бўлади. Аммо Аллоҳ мутлоқ илми билан ёзиб қўйган биз қиладиган амалларимиз биздан масъулиятни соқит қилмайди. Ҳар-бир ишимизга юқоридаги ҳодисани далил қилавермаймиз. Акс ҳолда савоб ва иқоб деган тушунча йўқолади, ҳар-бир қилган жиноятимизда Аллоҳни айблайверамиз. «Ўзинг аввалда ёзиб қўйган нарсанг билан нега бизни айблаяпсан?!», деймиз.

Бунга жавоб қуйидагича:

Аллоҳ таолонинг мутлоқ илмида хато бўлиши мумкин эмас. Бу фикрни тушунтириш учун қуйидаги мисолни айтаман:

Аллоҳ сизга бир фарзанд берди. Сиз уни бир неча йиллар тарбия қилдингиз. Сиз унинг табиатини, хулқини, нафсини яхши танийсиз. Сиз уни таниганингиз учун масалан уни келажакда ўғри бўлишини айтасиз. Гоҳида айтганингиз тўғри чиқиб у ўғри бўлади. Аммо яхши бўлиши ҳам мумкин. Агар у келажакда ўғри бўлса уни сиз ўғри қилган бўласизми? Албатта йўқ! Сиз фақат у ҳақидаги билимингизга асосланиб унинг келажакда ўғри бўлишини айтган эдингиз аа гапингиз тўғри чиққан эди.

Энди Аллоҳнинг илми билан бизнинг илмимиз ўртасида фарқ бор. Аллоҳнинг илми мутлоқ илм бўлса, бизнинг илмимиз тахминга асосланган, гумонга асосланган илмдир. Инсонлар қилаётган ишларида мутлоқ ҳурриятли эканликлари учун Аллоҳни ўзларининг бузуқ ишларида айблай олишмайди. Қолаверса, биз Аллоҳнинг қадари қанақа эканлигини фақатгина у қадар воқе бўлганидагина биламиз.

Инсон бировни қатл қилиб бошқа бировнинг молини ўғирлар экан, у бунга мажбур қилинмаган ҳолда, мутлоқ ихтиёри билан Аллоҳнинг қадарини амалга ошираяпти. Агар у бу ишларига Аллоҳ томонидан мажбур қилинганида эди, диндан ва пайғамбар юборишдан ҳеч қанақа маъно қолмаган бўлар эди.

Аллоҳ кимлар жаннат аҳли эканлигини ҳам, кимлар дўзах аҳли эканлигини ҳам билади. Аммо улар Аллоҳнинг қадаридан ихтиёран юриб ўтишлари учун уларга пайғамбарлар юборади!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Австралияда қадоқланадиган ушбу маҳсулот этикеткасига .Оқиб турган дарё бўйида бўлсанг ҳам, сувни исроф қилма,, деб ёзиб қўйилган. Унинг остига .Муҳаммад давоми...

2172 11:34 / 24.01.2022
Қуръони Каримда Ҳуд алайҳиссаломнинг номлари етти марта зикр қилинган. У зотнинг қиссалари Аъроф, Шуаро, Зарият каби сураларда келган. Қуръони Каримнинг бутун давоми...

8096 15:53 / 28.04.2017
биринчи мақолаОналарининг қорнида 2 ойлик бўлганларида оталаридан айрилдилар.Таваллуд топгач, бир муддат оналари билан яшаб, кейин Ҳалима онамизнинг уйларига давоми...

1784 14:00 / 03.03.2022
Қуръони Каримда зикр қилинган пайғамбарларнинг Одам отадан кейинги энг қадимгилари Идрис алайҳиссаломдирлар. Аллоҳ таоло у зот ҳақларида .Мариям, сурасида давоми...

6730 15:53 / 28.04.2017